Жамиятнинг шаьнидир аёл

Ислом дини нозил бўлган вақтиданоқ ижтимоий ҳаётда, оилада, давлатчиликда ҳукм сурган чиркин урф-одатларга қарши илоҳий муолажасини бошлади. Ислом дини жаҳонга тарқалиб, башарият орасида ўзининг муқим қийматини эгаллади. Дарҳақиқат, тенгсиз, мислсиз қийматдир бу. Айни дамда замон тамаддунининг чексиз чегарасиз ривожланиш босқичида аёл зотининг жамиятдаги ўрни, иштироки борасида бир қанча ихтилофлар келиб чиқмоқда ва ҳатто бу баъзи фитналарга сабаб бўлмоқда. Бунга европа маданияти баъзилар тили билан айтганда замон тақозоси деган тушунчалар таъсирини ўтказмай қўймайди.

Дунё яралиб курра заминга ҳаёт пайдо бўлибдики, Оллоҳ  таоло бутун Оламга бир ожизани энг гўзал , мукаммал сифатлар билан, ўзи жуда нозик хилқату , лекин метиндек ирода билан зийнатлаб қўйди. Бу муниса , муштипар аёл эди. Ўзи ожиза бўлсада дунё машаққатларини елкасида кўтара оладиган бу гавҳар гўёки , икки оламнинг зийнати тимсолига айланди.

Муқаддас динимиз ислом дини эса бу шарафларни янада улуғ мақомга кўтарди. Ва шу билан биргаликда жуда кўп вазифа масулиятларни ҳам зиммасига юклади.Бу бежизга эмас албатта. Ахир аёл бу онаку. Бутун бир жамийят тарақийёти ёки заволи демакдир бу. Шу жиҳатда фарзандлар шахсияти шаклланишида ота-онасининг буюк ва муҳим ўрни бор. Унинг дунёга келишидан то балоғат ёшига етиб, камол топгунича нималар лозим бўлса, зарур шаклда адо этувчи ота-онадир. Мусулмон она фарзандлари руҳига энг гўзал ахлоқни нақш этади. Бошқаларни яхши кўрмоқни, яқинларига хушмуомала, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат кўрсатмоқни, заиф ва заифаларга ёрдам бермоқни ўргатади. Ишларни чиройли ва гўзал бажаришни, тўғри сўз бўлишни уқтиради. Аҳдига вафо қилишни, ҳукмларида одил бўлишни, шунга ўхшаш одоб-ахлоққа доир нарсаларни фарзанд онгига, қалбига солади ва оқибатли, хушхулқ инсон бўлишга тинимсиз ёрдам беради. Аслида бу ёрдам унинг вазифасидир, бурчидир. Фарзандига ибрат бўлиб, унга гўзал муомала, мулойимлик, ҳокисорлик, марҳамат ва меҳр-муҳаббат билан ёндошади ва бу йўлда сабот билан давомли ҳаракат қилади. Баҳс ва зерикишга ўрин қолдирмасдан уларга ҳам ғамхўрлик ва беозорликни сингдириб боради. Ва фарзандларига оналикнинг куюнчак огоҳлантиришлари билан бирга уларнинг баъзи хатоларини кечиради.

Аллоҳнинг башарга биринчи каломи, Пайғамбаримиз (с.а.в.) даъватларининг боши,Қуръоннинг илк амри “Иқрў” (“Ўқи”) деган калом бўлди. Бу амр албатта аёлларга ҳам тегишли эди. Исломга кўра аёл ва эркак бир бутуннинг икки парчаси кабидир. Бир-бирларини тўлдирадилар. Чунки ҳадиси шарифда айтилганки: “Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир. Жаноби пайғамбаримиз илм ўрганиш фарзи айн эканини такидлаб, аёлу эркакни бирдек илм олишга даъват қилганлар

Бир куни бир аёл ҳазрат Пайғамбаримизга (с.а.в.) деди: «Сўзингизни тинглашимизга имконият бўлмаяпти, бевосита ўзингиздан эшитайлик, бир кунни тайин килинг, келайлик, Аллоҳ сизга ўргатганини бизга ўргатинг!». Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в) алоҳида дарс ўтишни қабул қилиб, буюрдилар: “Фалон кун, фалон ерда тўпланинглар!” Ўша кун келгач, уларга ваъз-насиҳат айтдилар, баъзи диний ишларни буюрдилар.

Ислом дини аёл зотини шу қадар юксак мақомларга олиб чиқдики, у жамиятнинг асосий боғини ўлароқ қадр топди. Аллоҳ таоло муслималарни” ожиза” деган ном билан ҳам шарафлантириб қўйди. Ожизалик шарафми? Ҳа албатта шараф. Бу улуғ мақом. Зеро, ожизаларга нисбатан эъзозда бўлиш, кўз гавҳари мисол асраш, улардан керакли ўринларда маслаҳат олиш ҳақида бир қанча саҳиҳ ҳадислар мавжуд.  Қуръони каримнинг  “Нисо” яъни “Аёллар”  сураси нозил қилиниши ҳам аёл зотига юксак эҳтиром намунасидир. Сарвари олам пайғамбарими Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи васаллам айёларга нисбатан яхши муносабатда бўлишни тарғиб қилиб,

                                                                                                                                                                        “Мўминларнинг тўла ишончлиси хушхулқлисидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларга, завжаларига яхши муомалада бўлганларингиздир” .

“Аёллар хусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Зеро, сиз уларни Аллоҳдан омонат ўлароқ олгансиз” дея муслималарни эъзозладилар.

Аёл олдида шунча бурч, масулият турган экан у бунга қандай эришади? Ислом амрларига бўйсуниш, диний кўрсатмаларга амал қилиш эса илмсиз бўлмайди, илм унинг дебочасидир. Шунинг учун ҳам бу масалани биринчи ўринга қўйдик. Баъзи бир мусулмон эркаклар аёл киши намоз ўқишни билса, рўза тутса шу кифоя, унинг олийгоҳларда ўқиши шарт эмас, деб ҳисоблайдилар. Бу хато фикр. Аксинча, исломни тўғри тушуниб амал қилган мўмин эркаклар, аввало ўзлари илмли бўлганлари ёки илм олаётганлари ҳолда, аёлларнинг ҳам илм эгаллашларига ёрдамчи бўладилар. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, эркак ўзи жамиятда фаол ишлаб, онги ривожланиб кетаверса-ю, аёл уйда ўғлини ўзига ўхшатиб тарбияласа, ота ва ўғил орасида тафовут пайдо бўлиб қолмайдими?

Келажак одамларини тор фикрли аёллар тарбияласа, жамият ривож топадими? Мусулмонлар учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаётлари ўрнак ва ибрат экан, аёлларга бундай муносабат ва уларнинг илм олишларига мусулмон эркакнинг қаршилик кўрсатиши нотўғридир.  Албатта илм , маърифат орқали. Оллоҳ таоло ҳам инсонларга илм олмоқликни буюрган.

Ҳар соҳада етук бўлиши талаб этилаётган мунисаларга албатта мард , ҳассос , жасур умр йўлдошлари елкадош болиши керак. Ахир аёл эмасми икки дунёнинг зийнати ва гавҳари. Мана шу гавҳарларни эркаклар оманат каби эҳтиёт қилишса , уларга меҳр муруват кўрсатишса албатта ҳаётимиз янада мунаввар бўлиб бораверади.

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта-махсус ислом

 таьлим муассасаси 3-курс талабаси  Мирзаева Гулхаё

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*