man whispers with reproached hand and another listens to him

Чақимчилик ёмон иллат

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб буюради:
“Ей Муҳаммад! Ҳар қандай тубан қасамхўрга итоат этманг! У ғийбатчи, гап ташувчидир” (Қалам сураси 10-11 оятлар).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Чақимчи Жаннатга кирмайди”, дедилар.
Имом Абу ҳомид Ғаззолий айтганлар: “Одатда, бировнинг гапини иккинчи кишига: “Фалончи сен ҳақингда бундай деди”, дея етказувчи кимсага “Чақимчи” дейилади. Аммо чақимчилик шунинг ўзи билангина чекланмайди.
Чақимчилик-ошкор қилиниши жирканч саналган нарсани очишдир.
Чақимчиликда ёмон кўрувчи гапирувчи бўладими,гапирилувчими ёки ёзув, ишора ва ҳоказолар билан бўладими, барибир. Чақимчилик қилган-ташилган нарса сўз бўладими ёки амал, айб ёҳуд бошқасими, барчаси баробардир.
Аллох таоло Қуръони Каримда шундай деган:
“Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига “вайл”бўлсин”.Ҳумаза сураси 1-оят
Шарх: Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам арабчада “Ҳумаза”дейилади.Одамларнинг айбини,камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи “Лумаза” дейилади.”Вайл” жаҳаннамдаги бир водий ёки ҳолига вой, ҳалок бўлсин, маъносида келган.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзаҳга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади,дейди Аллоҳ таоло. Чунки, мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб-қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушишганидек,ғийбат қилиб-обрў тўкиб кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади.
Бир киши Али Ибн Ҳусайнга розияллоҳу анҳумо: “ Фалончи сизни ҳақорат қилиб, сиз ҳақингизда ундай, бундай деди”,деган экан. У зот: “Мени уни олдига олиб бор дебдилар. У ўзини ҳимоя қилса керак, деб ўйлабди. Ҳақорат қилган кишининг олдига боришгач, у зот: Ей биродар, агар мен ҳақимда айтган гапинг ҳақ бўлса, Аллоҳ мени мағфират қилсин. Борди-ю мен ҳақимда гапирган сўзинг тўғри бўлмаса, Аллоҳ сени мағфират қилсин” деганлар.
Айтишларича,чақимчининг иши шайтоннинг амалидан ҳам зарарлироқдир. Чунки Иблиснинг иши васваса билан бўлса, чақимчининг амали бевосита бўлади.
Ҳикоят
Ривоят қилинишича, бир киши сотилаётган қулни кўриб қолди. Эгаси: “Унинг чақимчиликдан бошқа айби йўқ”, деб жар солар эди. Қул хўжайинининг уйида бир неча кун турганидан кейин унинг хотинига:”Ҳожам сизнинг устингизга бошқа хотин олмоқчи ёки ўйнаш тутмоқчи.У сизни яхши кўрмайди. Агар сизга меҳри тушиб,ўйлаган ниятидан қайтишини истасангиз, унда ҳожам ухлаган пайтида устарани олиб, соқолининг тагидан бир неча тукни қириб олингда, уларни асранг”, деди. Хотин паришон ҳолда : “ Ҳўп, деди ва эри ухлагач, қули ўргатган ишни қилишга жазм этди. Кейин ғулом ҳўжайининг олдига келиб; “Ҳожам, Бекам ўзига ўйнаш тутиб унга жуда ўрганиб қолган.Шунинг учун сиздан ҳалос бўлмоқчи, бу кеча сизни сўйишга жазм қилган. Агар гапимга ишонмасангиз, унда кечқурун ўзингизни ухлаганга солиб ётинг. Шунда сизни сўйиш учун қўлида нимадур кўтариб крлаётганини кўрасиз”,деди. Хўжайин унга ишонди. Қоронғи тушгач, ўзини ухлаганга солиб ётди. Хотини унинг соқоли остидаги туклардан қириб олиш учун устара кўтариб келиб, қўлини эрининг томоғига чўзган эди, у сакраб туриб, хотинидан устарани тортиб олдида, уни сўйиб ташлади. Хотинининг қариндошлари бу воқеадан ҳабар топиб уни ўлдиришди ва икки уруғ орасида қирғин бошланди. Биргина чақимчи, ёлғончи қулнинг касофати билан шундай фалокат рўй берди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юқорида келтирилган оят ва ҳадисларга биноан чақимчилик гуноҳи кабиралардандир. Чақимчиликни одат қилган инсон, ўзини ҳақ деб ҳисоблаб, бировларни айбини очишга уринади ва икки инсонни орасида низо чиқишига сабабчи бўлади . Аллоҳ таоло биз мўминларни ҳам бундай Гуноҳи Кабира қилиб қўйишимиздан Ўзи асрасин.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ислом билим юрти
3-“Б” гуруҳ талабаси Мамасолиева Моҳларойим.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*