МЕНИ ОРЗУ ҚИЛГАН МЕНГА ЕТИШУР!

Бир қиш куни эди, совуқ эди, кишининг нафаси ташқарига чиқмасдан оғзида музлар даражда совуқ эди. Бундай ҳавода бир иш қилишни қўйинг, ҳатто ўз уйини топиб юриш инсонга малол келар эди. Аслида ўта қаттиқ совуқ ҳаво бўлмаса ҳам аммо совуқ нима эканлигини билмаган бир мамлакат учун томирлардаги қонни ҳам қотирадиган даражада эди гўё. Мана шундай бир ҳавода мажусийлардан бири, ё совуқдан совуқдан бўлмаса ҳам очликдан ўлиши аниқ бўлган кабутарлар учун ташқарига чиқиб совуққа қарамай бир маромда қушларга дон беришда давом этарди. Қушлар ҳам унинг атрофини ўраб олиб онаси ёнидаги боладек пир-пир учиб, гўёки хурсандликларини билдирар эди! Бу совуқда ташқарига чиққан бир мажусий эмасди, Жунайдий Бағдодий ҳазратлари ҳам кўчага чиқиб юрагини ёндирган ишқ оташини қор ва совуқлар ила салқинлатмоқ учун тафаккур ҳолида кетар эди. Қушларга дон сепаётган бу мажусийни кўриб, мажусийнинг қушларга қилган меҳрибонлигидан унга ҳам меҳрибонлик қилиб ёнига дўстларча яқинлашди ва мажусийга: – “Қилаётган бу ишинг (хулқ, одат) Аллоҳнинг аҳлоқидир, марҳамат Аллоҳнинг сифатидир. Аммо буларнинг Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишининг илк шарти бу иймондир. Иймонинг бўлмагунча фитратингдаги бу гўзаллик ҳеч бир нарсага арзимас, сени жаҳаннам оташидан қутқара олмас, чунки Аллоҳ ҳузурида дин Исломдир!” Мажусий маҳзун бир ҳолда: – “Мен ҳам билиб турибман бу қилганимни бирор фойдаси йўқлигини, аммо Аллоҳ бу ишларимдан хабари йўқми? Мени бу ҳолимни билмайдими?” – деганида Жунайдий Бағдодий ҳазратлари: – “Аллбатта Аллоҳ кўрар ва билар унга маҳол йўқдир!” – дедилар. Мажусий: -“У ҳолда фойдага нима ҳожат, Унинг мени кўриб билиб туриши менга кифоя – деди ва дон сепишда давом этди. Орадан бир қанча ёзу-қиш ўтгандан кейин. Бир Ҳаж мавсумида Жунайдий Бағдодий ҳазратлари тавоф учун Байтуллоҳга борганларида бир кишининг қўлларини самога кўтарган ҳолида бутун қалбини самога бериб ичдан кўз ёшлар билан дуо қилаётганини кўрдилар. У атрофдагиларга эътибор бермас, йиғидан ўзи
ни тўхтата олмас эди . Жунайдий Бағдодий ҳазратлари уни ким эканлигини билмоқ учун унга яқинлашдилар. Бу доу қилаётган киши ўша совуқ қиш кунида қушларга дон берган мажусий эканлигини кўрдилар. Ёнига йиқинлашиб уни қўлидан олдилар. Бир он кўз-кўзга тушди, иккилари ҳам бир-бирларини таниди. Мажусий Жунайдий Бағдодий ҳазратларини қулоқларига шивирлаб: “Мана Аллоҳ кўрди ва билди, бундан бошқа не фойда бўлур” – деди ва ўша жойнинг ўзидада калимайи-шаҳодат айтиб жон таслим қилди.
У руҳини топширган ҳамон ғойибдан бир овоз келди ва бу фақатгина Жунайдий Бағдодий ҳазратларининг қулоқларида жаранглади. “Эй Жунайд сен Менинг байтимни орзу қилиб бу ерга келдинг ва унга етишдинг! У эса Мени орзу этиб бу ерга келди ва Менга етишди!” Жунайдий Бағдодий ҳазратлари қиладиган ҳар бир ишни Аллоҳ ризоси учун қилиш кераклигини фақатгина Унинг учун, Унинг муҳаббати учун қилиш лозимлигини тушундилар. Ҳақга етишган сифатларга суянурми?!
Ва Жунайд ҳазратлари умрининг охиригача нима иш қилса фақатгина АЛЛОҲ учун қилди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ислом таьлим муассасаси
3-с курс талабаси Хайдарова Мадинахон

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*