Гуноҳи кабиралардан сақланайлик

Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, тақводорлар пешвоси саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин!
Аллоҳ ва Унинг Расули Китобу суннатда қайтарган ишлар гуноҳи кабирадир. (Бундай гуноҳлар учун дунёда ҳад-жазо белгиланган, охиратда таҳдид солинган, ёки уни содир қилган кишининг иймони инкор қилинган, ёки лаънатланган, ёки «биз ундан покмиз», «у биздан эмас», каби сўзлар билан сифатланган.)
Аллоҳ таоло гуноҳи кабиралардан четланган кишининг кичик гуноҳларини кечиб юборишини, сўнг уни жаннатга дохил этишини хабар қилади:
«Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг (Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақ ўлдириш каби) катталаридан сақлансангизлар, қилган (кичик) гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил – жаннатга киритурмиз» (Нисо сураси, 31).
«Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир» (Шўро сураси, 37).
«Улар (яъни, жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта Гуноҳи кабиралар. Имом Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта, Парвардигорингиз мағфирати кенг зотдир…» (Ван-нажм сураси, 32).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Модомики, банда катта гуноҳлардан четланар экан, беш вақт намоз, жума кейинги жумагача ва рамазон кейинги рамазонгача бўлган кичик гуноҳларга каффоратдир» (Муслим ва Термизий ривояти).
Демак, қайси гуноҳлар кабира эканини билиб олишимиз жуда муҳим. Токи улардан четланайлик ва Раббимиз раҳматига мушарраф бўлайлик.
Бир тоифа уламолар гуноҳи кабираларни еттита, деганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифини ҳужжат қилганлар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалок қилувчи еттита гуноҳдан сақланинглар», дедилар. «Улар қайсилар, ё Расулуллоҳ?» деб сўрашганида, «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, етим молини ейиш, судхўрлик, душмандан ортга чекиниш, бузуқ хаёл билан покдомон мўмина аёлларга туҳмат қилиш», дея жавоб берганлар (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу эса: «Гуноҳи кабиралар еттитадан кўра, етмиштага яқинроқ», деганлар. Юқоридаги ҳадисда эса, гуноҳи кабиралар сони еттита эмас, балки мазкур еттита амал гуноҳи кабиралардан экани баён қилинган, холос. Хулласи калом, кимда-ким одам ўлдириш, зино, ўғирлик каби дунёда ҳад жорий қилинган, охиратда азобланиши ёки ғазабга учраши ҳақида таҳдид солинган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан лаънатланган ёки «иймонсиздир», «биздан эмас», «биз ундан покмиз (бошқа-бошқамиз)» каби жумлалар билан сифатланган бирор амални қилса, у гуноҳи кабира содир этган бўлади. Шуни ҳам таъкидаб ўтиш керакки, айрим гуноҳи кабиралар бошқаларидан улканроқ бўлади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ширк келтиришни гуноҳи кабиралардан, деб зикр қилганлар. Ваҳоланки, Аллоҳга ширк келтирган кимса – мушрикнинг гуноҳи ҳеч қачон кечирилмайди ва у дўзахда мангу қолади. «Албатта, Аллоҳ Ўзига (бирон нарса ё кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, демак, жуда қаттиқ йўлдан озибди» (Нисо сураси, 116). «Албатта, кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур, унинг борар жойи дўзахдир. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида сураси, 72). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталари ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. «Ҳа, ё Расулуллоҳ!» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суянган ҳолда эдилар, ўтириб олдилар-да: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дея такрорлайвердилар, ҳаттоки, биз, қанийди тўхталсалар, дедик» (Муттафақун алайҳ). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онага оқ бўлиш ва ёлғон гапириш энг катта гуноҳи кабиралардан эканини айтдилар. Ҳолбуки, бу гуноҳлар еттита ҳалок қилувчи Гуноҳи кабиралар.. Гуноҳи кабиралар еттитадан кўп эканига шунинг ўзи яққол ҳужжатдир. Ҳар қандай гуноҳдан, у хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, дарҳол тавба қилиш вожиб, тавбани орқага суриш жоиз эмас. Бу иш Исломнинг энг муҳим жиҳати ва диннинг таъкидланган қоидаларидандир. Аҳли сунна наздида тавбанинг вожиблиги Китоб ва суннатдан олинган. Қуръоний ҳужжатлар, ҳадиси шарифлар ва салафи солиҳлар сўзларининг зоҳири шуки, ким Аллоҳга астойдил тавба қилса ва унда тавба шартлари тўкис бўлса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади.
Катта ширк – Аллоҳга бирон бир нарсани шерик қилиш, тенг билиш ва у зот билан бирга тош, дарахт, қуёш каби бошқа нарсаларга ибодат қилишдир. У гуноҳи кабираларнинг энг каттасидир. Аллоҳнинг Ўзи сақласин. «Албатта, Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган кишилар учун кечирур…» (Нисо сураси, 48). Инсонларнинг кўп сўзлари уламолар наздида куфрдир. Масалан, Аллоҳ исмларидан бирортасини, ё буйруғини, ё ваъдасини ёки таҳдидини масхара қилиш. «Агар Аллоҳ менга фалон ишни буюрганида, қилмасдим», «Агар қибла манови тарафда бўлганида, у ёққа қараб намоз ўқимасдим» каби, ёки «Намозни тарк этмагин, бўлмаса Аллоҳ жазолайди», дейилса, «Шунчалик қийин аҳволда ва касал бўлсам ҳам жазолайдиган бўлса, унда менга зулм қилибди», дейиш. «Агар менга фалон нарса ҳақида пайғамбарлар-у фаришталар гувоҳлик берганида ҳам тасдиқламасдим», «Фалончи назаримда яҳудийга ўхшайди», «Аллоҳ инсоф-адолат қилиш учун турди ёки ўтирди», «Агар пайғамбар айтгани рост бўлса, нажот топибмиз», каби сўзларни айтиш. Бошига мусибат тушганида: «Боламни ва молимни олдинг, ўзи нима қиляпсан?» деб дод солиш. Жаноза намозидан бошқа намозни мазах қилган ёки мумкин деб билган ҳолда бетаҳорат ўқиш. Икки киши тортишиб қолиб, улардан бири: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деганида иккинчиси: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деган билан қорин тўймайди», дейиши. Муаззиннинг азонини эшитганда: «У ёлғон гапиряпти» дейиш. «Аллоҳ таоло одам ўлдириш, зино, зулм каби ҳеч бир замонда ҳалол бўлмаган ишни ҳаром қилмаганида эди», деб орзу қилиш. «Иймон нима» деб сўралганида «Билмадим», дейиш. Яна айрим сўзлар борки, улар аниқ куфр калимаси бўлмаса-да, ҳаром бўлиб, айтган киши кофир бўлиб қолиши эҳтимоли бор. Масалан, «Тирноқларингни олиб юр. Бу суннат» дейилганда, «Суннат бўлсаям олмайман», дейиш. Мусулмонга: «Аллоҳ оқибатингни хайрлик қилмасин» ёки «Иймонингдан жудо қилсин», дейиш. Бир кишидан қасам ичишни талаб этса-ю, у Аллоҳ номига қасам ичмоқчи бўлганида, «Хотиним талоқ бўлсин», деб қасам ичишини талаб этиш. Бир кишига: «Сени кўрсам, ўлимни кўргандай бўламан», дейиш. Бир жойга матосини қўйиб: «Уни Аллоҳга топширдим», деган кишини «Матоингни ўғрига эргашиб юрмайдиган (яъни, ўғрини тутиб бермайдиган) зотга топширдингми?» дейиш. Бир киши тепароқ жойга имом-хатибга ўхшаб ўтириб олса-ю, бошқалар ундан турли масалаларни сўрашса, (бу билан уламоларни масхара қилмоқчи бўлса) ёки биронтаси «Бир коса шўрва илмдан яхшироқ», деса. Бир кишининг белига арқон орқалаб олганини кўриб «Бу нима?» деб сўрашганида, «Зуннор», дейиши. Муаллимнинг: «Яҳудийлар мусулмонлардан яхшироқ, чунки улар фарзандларимизнинг устозларига эҳсон қилиб турадилар», дейиши. «Насронийлик мажусийликдан яхшироқ» дейиш. Мусулмонга қарата: «Динсиз, иймонсиз, эътиқодсиз. Сен фожирсан, фосиқсан, мунофиқсан», дейиш.
Аллоҳ таоло бандалари катта гуноҳлардан сақланса, майда-кичик гуноҳларни кечиши айтган. Ўқиётган беш вақт намозимиз, тутаётган рўзамиз, жума намозларимиз ҳам, гуноҳи кабиралардан сақланар эканмиз, кичик гуноҳларимизни ювиб туради. Шунинг учун кабиралардан сақланмоғимиз, мабодо, беихтиёр улардан бирортасини содир этиб қўйсак, тавба ва пушаймонлик ўти ила уни куйдирмоғимиз лозим.
Оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Барчамизга У зотнинг ҳузурига гуноҳларсиз, покдомон ҳолда юзланишимизни насиб айласин.
Албатта, у раҳмлиларнинг раҳмлироғидир!

Хадичайи кубро аёл қизлар таълим муассасаси

3 курс талабаси Мирзаева Гулҳаё

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*