ИМОМ АБУ ҲАНИФА

Муҳаққиқ фақиҳ,фазилатли олим Нӯмон ибн Собит ҳижратнинг80- йилида Куфа шаҳрида (Ироқ) дунёга келдилар. У зот ёшлигиданоқ илм олишга маҳкам бел боғладилар ва шу билан бирга касби кор қилиш ҳаракатида ҳам бӯлдилар. У зот таҳсили илмдан қолган вақтини бӯз билан савдогарлик қилишга ажратдилар
Фиқҳ фанининг тараққиётига муносиб ҳисса қӯшган кӯплаб алломаю уламолари Имом Аъзам р.а ни буюк устоз деб биладилар.
У зоти шарифнинг мазҳабларини чуқурроқ ӯрганиш ва ӯзига хос хусусиятларини тарғиб қилиш ва кенг жамоатчилик онгига сингдириш замон тақозосидир.
Абу Ҳанифа р.а нинг р.а иймону эътиқод масалаларига дахлдор ӯта аҳамиятли фикрларини яхши билмаслик баъзи бир ёшларимиз орасида бошқа мазҳабларга тақлид қилиш каби салбий ҳолатлар вужудга келишига ва оқибат натижада мусулмонлар ӯртасида ихтилофлар пайдо бӯлишига сабаб бӯлмоқда.
Мақсадимиз ҳанафий мазҳабининг бошқа исломий мазҳаблардан афзал эканини исбот қилишга уриниш эмас .Зеро Имоми Аъзамнинг ӯзлари:”Менинг далиларимдан кӯра кучлироқ далил топсангиз , менинг сӯзларимни деворга отинглар”,– деб ошкора айтганлар.
Имом Аъзам р.а (бузрук имом) номи билан шуҳрат қозонганликларига келсак,сийрат фани мутахассисларининг сӯзларига қараганда, Абу Ханифа р.а га замондош бӯлган фуқаҳолар ,уламолар ва у кишидан кейин ӯтган йирик ва забардаст Ислом олимлари у зотнинг ҳақиқий мужтаҳид эканликларини эътироф этиб, у зоти шарифни “бузрук имом”,деб атай бошлаганлар.¹

«Абу Ҳанифа р.алайҳнинг кӯплаб саҳобалар замонида таваллуд топганлари борасида бирор бир хилофлик йӯқ.
Абу Ҳанифа сахобаларни кӯрганлар ва улардан ҳадис эшитганлар.
«Пайғамбаримиз с.а.в ӯз саҳобаларини кӯрган кишига жаннат башоратини берганлар:
عن أنس ر ضي الله عنه، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ” طوبي لمن رآني، و لمن رأى من رآني، ولمن رأى من رأى من رآي”. رواه احمد.
Анас р.а ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ с.а.в:«Мени кӯрган кишига тубо бӯлсин ва мени кӯрган кишини кӯрган кишига тубо бӯлсин ва мени кӯрганни кӯрган кишини кӯрганга тубо бӯлсин», дедилар»(Имом Аҳмад ривояи қилган)
Бошқа ривоятда кӯрувчи одам иймон келтирган бӯлиши ва «тубо»дан мақсад жаннатдаги дарахт эканлиги айтилган.Ӯша ривоятнинг матни қуйидагича:«Бир саҳоба:«Тубо нима, эй Аллоҳнинг Росули?» деб сӯради Пайғамбаримиз с.а.в:«Тубо жаннатдаги дарахт бӯлиб,унинг соясида бир йил юрилади.Жаннат аҳлининг кийими ана шу дарахтдан ӯсиб чиқади», дедилар».
Абу Ҳанифа. р.а ижтиҳод қилардилар,Тобеъинлар замонида фатво берардилар.
Абу Ҳанифа р.а илм олиш ва уни ӯргатишда Аллоҳ таолонинг содиқ бандаларидан эдилар.Фиқҳ ва илмни дунёнинг барча бурчагидаги инсонларга етказишда Аллоҳ таолога мухлис бӯлган инсон эдилар.Толиби илмлар ҳамда фақиҳ бӯлишни истаганлар Абу Ҳанифа р.а дан илм олиш мақсадида дунёнинг ҳар тарафидан келишарди.Улар у зотнинг илмларидан баҳраманд бӯлар,фақиҳ чашмаларидан туйиб-туйиб ичардилар.
Равҳ ибн Убода айтадилар: «Мен бир юз эллигинчи йилда Ибн Журайжнинг ҳузурида эдим. Шунда у зотга Абу Ҳанифа р.а нинг вафот этганлари ҳақида хабар келди. У зот истиржоъ калимасини , яъни « Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун»ни айтиб туриб : «Қандай(буюк) илм кетди-я!», дедилар».
Хулоса қилиб айтганда, Абу Ҳанифа р.а нинг ихлослари ва ниятларининг тӯғрилиги сабаб,Аллоҳ у кишининг мазҳабларини ер юзига ёйди.Зеро бу Аллоҳнинг фазли бӯлиб,буни Ӯзи ҳоҳлаган бандасига беради».²

Фойдаланилган адабиётлар:

¹ “Имом Аъзам асарлари” номли китобдан олинди Мовароуннаҳр нашриёти Тошкент 2003 й

² “Имом Аъзам” китоби
“Ҳилол нашр” нашриёти
Ғоя муаллифи: шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Тошкент 2019

Хадичаи Кубро аёл- қизлар ӯрта махсус ислом таълим муассасаси
3-“В” гурух талабаси
Жалолова Мавжуда

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*