Koran - holy book of Muslims ( public item of all muslims ) on the table , still life .

ЕНГ ОЛИЙ ШАФОАТ

Аллоҳ таоло Росули Акрам Муҳаммад (с.а.в.) ни катта шафоат ва мақоми маҳмуд-мақталган мақом билан бошқа пайғамбарлардан афзал қилди. “Шафоат” сўзи луғатда “ҳимоя қилмоқ”, “тарафини олмоқ”каби маъноларни билдиради. Шаръий истелоҳда эса: سؤال من الغير للغير яъни: ўзгадан ўзга учун хайр (яхшилик) сурашлик шафоат деб аталади. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида шундай марҳамат қилади: “Батаҳқиқ , сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекканингиз унинг учун оғир бўлган, сиз(нинг саодатга етишишингиз)га ташна мўминларга мушфиқ, меҳрибон Росул келди.” Бу ояти каримада Росулуллоҳ(с.а.в) нинг бир нечта сифатлари зикр этилиб, Набиййимизнинг умматларига ва уларнинг саодатга эришишлари учун нақадар муштоқ бўлганларини ҳис этишимиз мумкин. Бу эса Росулуллоҳнинг ҳаётлари барча учун гўзал ўрнак манбаи , ҳамда мўмин- мусулмонлар учун илҳом чашмаси эканлигига далилидир. Ул зот ўз умматларига нафақат бу дунёда балки, охирада ҳам меҳрибондир. Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Ҳар бир Набийнинг шаксиз қабул бўладиган дуоси бўлади. Барча Набийлар ўша дуоларини (бу дунёда) қилиб бўлдилар. Мен ўз дуоимни Қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман. У менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етгувчидир.” дейилган. Имом Байҳақий ва имом Ҳоким келтирган ривоятда Абу Ҳурайра (р.а.) шундай дейди:”Мен:”Я Аллоҳнинг Росули, шафоат борасида сизга нима ворид бўлди?” дедим. У зот: “Шафоатим тили қалбини тасдиқлаган ҳолда “Ла илаҳа иллаллоҳ ” деб ихлос билан гувоҳлик берганларгадир”, дедилар.
Росулуллоҳ (с.а.в.)нинг умматларига шафоатлари икки хил бўлиб, биринчиси, Ислом умматининг осийларига қилинадиган кичик шафоат бўлса, иккинчиси, қиёмат куни даҳшатларидан халос этиш, Аллоҳ таолонинг ҳузурида сарҳисоб қилиш учун жамики халойиққа қилинадиган катта шафоатдир. Тафаккур қилиб кўрадиган бўлсак, Қиёмат кунида, Аллоҳнинг ҳузурида барча ташвишда, қўрқувда бўлган лаҳзада, Набиййимиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг шафоатларидан афзал мақом ва нажот бормикан?! Бутун ҳаётларини бизларнинг ғамимиз йўлида сарф айлаган, табаррук қўлларини дуога кўтариб “Аллоҳим! Умматим! Умматим!” дея кўз-ёш тўккан Сарвари Коинотга жонлар фидо бўлсин! Росуллуллоҳга уммат бўлишдан кўра улкан бахт, шафоатларига ноил бўлишдан улуғроқ шараф бўлмаса керак дунёда! У зотга чин умматман деган барча мўмин- мусулмон биродарларимизга Росулуллоҳ(с.а.в)нинг шафоатлари насиб қилсин.

Хадичаи Кубро Аёл-қизлар ўрта махсус таълим
муассасаси 3-б курс талабаси Усмонова Парвина

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*