“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ОЧИҚ ДАРС

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Араб тили” фанидан очиқ дарс

Жорий йилнинг 18 декабрь куни “Араб тили” фанидан “Сулосий мазиднинг 10-боби” мавзусида амалиётчи Азизова Феруза билан 1-курс талаба қизлари ишитрокида очиқ дарс ташкил этилди. Очиқ дарсда талаба қизлар 2 та гуруҳ бўлиб ўзаро беллашдилар. Турли шартлар бўйича савол-жавоб ва топшириқлар берилди. Топшириқлар расмлар асосида шарҳлаб берилди. Икки гуруҳ ўзаро дурранг натижа қайд этдилар. Очиқ дарс жуда қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди. Янги мавзу эса тақдимот асосида тушунтириб берилди. Дарсда “ақлий ҳужум”, “расмлар гапиради” каби педагогик технологиялардан фойдаланилди. Талаба қизлар бу дарсдан жуда кўп фойдалар олдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*