“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАДИ

Тошкент метрополитени қурилишидаги фожиада ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдарлик

2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси томонидан вафот этганларни хотирлаб ўнга яқин хатмул Қуръонлар ва дуолар қилинди.

Метро қурилишидаги бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган марҳумларни Аллоҳ таоло ўз раҳматига олсин!

Ортларида қолган яқинларига сабру жамил берсин!

Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз!

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом таълим
муассасаси жамоаси

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*