АРАБ ТИЛИНИ ЎРГАНИШНИНГ ОСОН ЖИҲАТЛАРИ

Кўпчиликнинг фикрича, Араб тили – энг қийин тил. Шунчаки бу тил бошқа тилларга ўхшамайди ва фақат иқтидорли тил ўрганувчилари бу тилни яхши билишга қодир деб тахмин қилишади. Аммо бундай фикрларнинг барчаси асоссиздир.
Араб тилининг чизиқлари, нуқталари, ўнгдан чапга ёзилиши, унли ҳарфларнинг йўқлиги ва талаффузи қийинчиликларни пайдо қилади, аммо сиз ҳақиқатан ҳам бу тилни ўргаба бошлаганингизда, бошқа тилларни ўрганишдан осонроқ эканлигини ҳис қиласиз.
Араб тилини ўрганишни истаган одамлар учун энг кўп учрайдиган ташвишлардан бири шундаки, алифбоси ёки сўзларининг бир-бирига ўхшашлиги жуда қийин бўлиб кўринишидадир.
Биласизми, араб тилидаги сўзларнинг илдизлари луғатни ўрганишни анча осонлаштиради. Сўздаги илдиз асосан 3 ҳарфлардан ташкил топган бўлади. Баъзан 2 ёки 4 ҳарфли илдиздан иборат сўзлар ҳам учрайди. Бу араб тили луғатини ўрганишни енгиллаштиради.
Шундай қилиб, сизга бир мисол келтирайлик.

К (ك) – Т (ت) – Б (ب) ни олинг.

Ушбу 3 ҳарфдан иборат сўз, “ёзув” билан боғлиқ бўлган сўзларни ифодалайди ва ундан сиз ҳар қандай “ёзув” сўзига оид бўлган сўзларни олишингиз мумкин. Масалан:
كتب катаба – у ёзди (еркак жинси)
مكتب мактаб – парта
كاتب каатиб – ёзувчи киши, котиб
كتاب китааб – китоб
Ушбу сўзларнинг барчаси семантик жиҳатдан бир-бирига боғлиқ ва бир хил илдизга эга. Таққослаш учун, агар сиз бир хил маънога эга бўлган ўзбекча сўзларга қарасангиз, улар бир хил илдизли ҳарфлардан иборат эмас.
Бу шуни англатадики, вақт ўтиши билан араб тилини ўрганиш жараёнида сиз турли сўзларнинг маъносини билсангиз, уларнинг келиб чиқишини аниқлай оласиз.
Яна бир яхши мисол: Ф-Т-Ҳ (فتح) “очди” деган маънони англатади. Мим (م) ҳарфини сўзнинг бошига қўйиш ва унинг сўнгги бўғинига алифни қўшиб ёзса, бирон нарсани бажарувчи деган маъно келиб чиқади, яъни “Очди” феълидан “Очувчи” маъноси ясалади.
مفتاح
Ва биз очқични очиш учун ишлатиладиган восита “Калит” эканлигини биламиз. Шунинг учун араб тилидаги луғатларни сўзлардаги илдизларни ўрганиш орқали бошқа тилларга нисбатан жуда қизиқарли ва осон қилади.
Араб тили грамматикаси ҳам бошқа тилларга қараганда сода бўлади. Айниқса, уни рус ва немис тиллари билан таққослаганда яққол сезилади. Таъкидлаш керакки, бу ерда сизнинг ўрганиш услубингиз ва диалект танлашингиз катта фарқ қилади. Масалан, анъанавий грамматикани таржима қилиш усули билан оғзаки диалектни коммуникатив усул орқали ўрганишнинг фарқи бор. Чунки оғзаки нутқда грамматик қоидаларга амал қилиш кам кузатиладиган ҳолатдир. Ўзбек тилига ўхшаш жиҳати шундаки, арфаб тилида ҳам эгалик ва кўплик қўшимчалари мавжуд. Масалан, китобим (китаби) китобинг (Китабак) каби. Агар сиз бир нечта чет тилларидан хабардор бўлсангиз, араб тилини ўрганиш сиз учун осонлашади. Чунки, араб тилидаги сўзлар бир қанча тилларга кириб келган, жумладан, ўзбек тилига ҳам ўзлаштирилгандир.

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом

таълим муассасаси талабаси Эъзоза Умарова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*