АРАБ ТИЛИНИ ЎРГАНИШНИНГ МУҲИМ АҲАМИЯТИ

Араб тили Саудия Арабистонидан тортиб Сурияга, Ироқ орқали ва уларнинг орасидаги 26 мамлакатда расмий тил ҳисобланади. Шу билан бирга бу тил франсуз, испан ва Португал каби Европа тилларидан фарқ қилади.
Ушбу тил бошқа тилларга ўхшамайдиган араб ёзуви билан ҳам мураккаблиги билан фарқланади ва бир қанча араб лаҳжаларнинг кўплиги тилни янада қийинлаштиради. Бу шуни англатадики, агар сиз Миср лаҳжасини ўргансангиз, Саудия Арабистонидаги баъзи сўзлашувларни тушунмайсиз, ёки Ливанга келсангиз, гўёки араб тилини ҳеч қачон ўрганмагандек ҳис қиласиз.
Шундай қилиб, араб тилини энди ўрганувчи сифатида сиз турли хил арабчада талқин қилинган чалкашликларга дуч кела бошлайсиз. Аммо буни осонлаштирадиган нарса шундаки, агар сиз Қуръонни ўрганмоқчи бўлсангиз, сизни ўйлантирадиган нарса фақат битта – бу классик араб тили.
Классик араб тили – “Қуръон” тили ҳисобланади. Бу Ислом динининг муқаддас китобидир. Шунинг учун классик араб тилини ўрганиш барча диний манбаларга киришга имкон беради ва талабаларга Исломни яхшироқ ўрганиш учун Қуръон қироатини ўргатади.
Араб тилини ўрганишда бир қанча фойдали жиҳатлар мавжуд. Масалан, энг биринчи галда Қуъронни асл манбасидан ўқиб тушуниш, Араб тили ва маданиятини кашф қилиш, тарихини ўрганиш, маданий меросини ўрганиш, Ислом уламоларини ва улар қолдирган адабиётларни ўқишдир.
Араб тилини ўрганишда турли хил усуллар мавжуд. Ёзма араб тилида биз икки турни ажратишимиз мумкин: Замонавий стандарт араб тили ва классик араб тили.
Замонавий араб тили, шунингдек, адабий араб номи билан ҳам танилган, кўпинча халқаро аудиторияда, газета, китоб ва бошқа шу каби матнларда ишлатилади. Ушбу тил араб тилида сўзлашадиган турли лаҳжалардан қатъи назар, барча араб тилларини биладиган давлатларни бирлаштиради.
Классик араб тили эса Қуръонда ва Исломий матнларда ишлатиладиган тил ҳисобланади.
Замонавий ва мумтоз араб тилида бир оз фарқ бор бўлса-да, улар кўпинча аҳамиятсиздир ва иккаласи Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида бир-бирининг ўрнини босадиган тил сифатида қаралади.
Агар сиз араб тилида сўзлашадиган давлатга ташриф буюрмоқчи бўлсангиз ва маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилишни хоҳласангиз, замонавий араб тилини ўрганишингиз лозим. Агар Қуръонни ўрганишни хоҳласангиз, мумтоз араб тили ёрдамга келади.
Классик араб тили қадимий тил бўлиб, унинг мақсади Қуръоннинг муқаддас матнини тушунишдир.
Дунёда мусулмонлар сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Лекин уларнинг 80% фоизи араб эмас. Улар Қуръонни ўқиб-ўрганиш учун араб тилини ўрганишади.
Юртимизда араб тилини ўргатадиган бир қанча тил курслари мавжуд. Агар араб тили сизнинг она тилингиз бўлмаса, тил маҳоратингизни ошириш учун араб тили курсларига боришингиз мумкин. Бу сизга арабча талаффузини (фонология, унли товушлар, ундош тизим), араб ёзуви, араб тилида ўқиш, араб тилида сўзлашув, араб грамматикаси (феъллар, эгалик олмошлари) ва арабча сўз бойлигингизни яхшилашга ёрдам беради. Энг муҳими, Қуръонни ўқиш ва тушуна олиш учун, аввало араб алифбосини ўрганишдан бошлаш зарур.
Классик араб тилини ўрганиш учун нима қилишингиз мумкин:
 Вақтингизни режалаштириб олинг, чунки бу мураккаб тил;
 Тиришқоқ бўлинг, чунки янги сўзларни ёдлаб олиш учун сабр-тоқат талаб этилади;
 Ўқиш орқали арабча машқ қилинг (арабча матбуот мақолалари, Қуръон).
 Араб тилидаги янгиликларни тингланг;
 Оғзаки сўзларингизни яхшилаш учун тез-тез шеригингиз билан суҳбатлашинг.

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус

ислом таълим муассасаси талабаси Эъзоза Умарова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*