АРАБ ТИЛИ ВА УНИНГ ЛАҲЖАЛАРИ

Араб тили Семит тиллари оиласига мансуб бўлиб, ер юзида бу тилда гаплашадиган ҳамда гаплаша оладиганларнинг тақрибий сони 221 миллион кишини ташкил этади:

Афғонистон, Алжир, Баҳрайн, Чад, Кипр, Жибути, Миср, Эритреа, Эрон, Ироқ, Исроил, Иордания, Кеня, Қувайт, Ливан, Либя, Мали, Мавритания, Марокаш, Нигериа, Оман, Фаластиннинг ғарбий қисми ва Ғаззо, Қатар, Саудия Арабистони, Сомали, Судан, Сурия, Тожикистон, Танзания, Тунисия, Туркия, БАА, Ўзбекистон ва Яман каби давлатларда асосий гаплашадиган ва гаплаша оладиганлар мавжуддир.

Араб тили қамровига кирувчи 30 дан ортиқ ҳар хил сўзлашув тарзи бор. Яъни, араб тилида 30 дан ортиқ шевалар мавжуд. Юқорида санаб ўтилган давлатлар ичидаги айнан араб давлатларида ҳар бир давлат вакиллари ўз шеваларида гаплашишади, ва бир давлат шевасини бошқа давлат кишиси тушунмайди.

Қуйида сизларга энг машҳур ва энг кўп фойдаланиладиган шеваларни келтирмоқчиман:

Миср шеваси – 50 миллион киши бу шевада гаплашади. Бу шева энг кўп тарқалган шева бўлиб, бунга сабаб Мисрликларнинг машҳур филмлари ва ТВ кўрсатувларидир балким.

Алжир шеваси – бу шевада Алжирдаги 22 миллион киши гаплашади.

Марокаш/Мағриб шеваси – 19.5 млн киши гаплашишади.

Судан шеваси – Суданда 19 млнга яқин киши гаплашишади.

Саиди шеваси – Мисрда 19 млнга яқин киши гаплашишади.

Шимолий Левант шеваси – Ливанда ва Сурияда жами 15 млнга яқин киши гаплашишади (ҳозирда бунданда камайган бўлишлиги ҳам мумкин).

Месопотамия шеваси – Ироқ, Эрон ва Сурияда 14 млнга яқин киши бу шевада гаплашишади.

Нажд шеваси – Саудия Арабистони, Ироқ, Иордания ва Сурияда 10 млнга яқин киши бу шевада гаплашишади.

Кўриниб турибдики, ушбу тил бошқа тилларга ўхшамайдиган бир қанча араб лаҳжаларнинг кўплиги билан фарқ қилади. Бу шуни англатадики, агар сиз Миср лаҳжасини ўргансангиз, Саудия Арабистонидаги баъзи сўзлашувларни тушунмайсиз, ёки Ливанга келсангиз, гўёки араб тилини ҳеч қачон ўрганмагандек ҳис қиласиз.

Шундай қилиб, араб тилини энди ўрганувчи сифатида сиз турли хил арабчада талқин қилинган чалкашликларга дуч келишингиз мумкин. Аммо араб тилини бирлаштирувчи классик араб тили ҳам бор. Бу тил энг қадимги араб тилига хос бўлиб, муқаддас Қуръони карим ҳам шу тилда ёзилгандир.

 

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Эъзоза Умарова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*