ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЎҚУВ УСЛУБИЙ СЕМИНАР

Хадичаи Кубро аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасасида қишки таътил вақтида ўқув услубий семинар ташкил этилди

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида қишки таътил вақтида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти педагог ўқитувчилари иштирокида ва таълим муассасси ўқитувчилари ўзаро малака алмашиш мақсадида бир қатор ўқув услубий семинар машғулотларини ўтказиш режалаштирилди. Ушбу режага биноан 23.12.2019 санада Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси Фаҳриддин Маманосировнинг “Ҳадис фанини ўқитиш услублари” мавзусида ва таълим муассасаси ўқитувчиси Гулруҳ Кенжабойнинг “Мадлар боби” мавзусидаги семинар машғулотлари ўтказилди. Ташкил этилган семинар машғулотларида таълим муассасасининг махсус диний ва умумтаълим  фан ўқитувчилари иштрок этдилар. Ҳадис фанидан ташкил этилган дарс давомида педагог-ўқитувчиларга ҳадис илми, уни ўқитиш, ёд олиш услублари ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди ва ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилиб, ўз саволларига жавоб олдилар.

Қуръони карим ва тажвид фанидан ташкил этилган Г.Кенжабой  томонидан ўтказилган  “Мадлар боби” мавзусидаги семинар машғулотида Қуръони карим ва тажвид дарсларида устоз-шогирд муносабатлари, Қуръон ўрганувчининг одоблари ва тажвид қоидалари юзасидан кўплаб маълумотлар берилди. Семинар машғулоти давра суҳбати тарзида ташкил этилиб, суҳбат чоғида кўплаб саволларга жавоб берилди.

 

Таълим муассасаси услубчиси 

Х. Усмонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*