Янги йил – умр сарҳисоби

Ҳар бир инсон бу дунёда умргузаронлик қилиб, ўз умрини ҳар хил ҳолатда турли йўлда ўтказади. Турли режалар тузади, ниятлар қилади, яхши ва фаровон яшашга интилади. Бироқ, инсон кўпинча, тузган режаларидан оғишмай ишлашда яшашда ва янада кўпроқ режалар тузишда давом этаётиб умрини ярмидан кўпини бекорчи ва беҳуда нарсаларга сарфлаб қўйганини, умри эса охирлаб қолганин сезмай қолади. Охирлаб бораётган умрида ортига назар солар экан, ўзини ва ўтказаётган вақтини сарҳисоб қилмагани, уни тўғри тақсимламагани, ҳаётида унчалик ҳам муҳим бўлмаган нарсалар аслида унинг ҳаёти  мазмунига айланиб, умрининг энг гўзал дамларига раҳна солганига гувоҳ бўлади.

Аммо, бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Бунинг учун, ҳар бир одам ўз умрини, вақтини, қилаётган ишлари-ю ҳатто, келажакдаги режаларини ҳам маълум бир вақтда ва тез-тез сарҳисоб қилиб туриши лозим. Бундан эришиладиган натижа эса унга янада қулай ва мазмунли ҳамда ўзи орзу қилганидек фаровон ва энг муҳими тўғри, режали ҳаёт кечиришига олиб келади.

Масалан, янги йил кириш вақтини олайлик. Ҳар ким янги йил кириши олдидан ўзича ҳар бир нарсасини енгилагиси, эски ва кўнгилни хира қиладиган нарсалар, воқеалар ва ҳатто, ўзига унчалик ҳам хуш келмай қолган кийим-кечакларидан халос бўлгиси, уни эски йилда қолдиргиси, кириб келаётган йилни эса яхши ниятлар қилиб янги нарсалар, кийимлар, эсда қоларли яхши воқеалар билан бошлагиси келади. Шунинг учун, кўпчилик, бошланаётган йилни бошқача бир кайфиятда кутади.

Ўз умрини беҳуда сарфламасликка, ҳар бир иши, дақиқасини ибодат, ибрат билан ўтказишга интилаётган мўъмин киши учун эса бошланаётган янги йил ўзининг ўтган ишлари, амалларини сарҳисоб қилиш, хато ва камчиликларини бир-бир кўриб чиқиши учун айни қулай вақт. Ҳар йили бир муддатда киши ўзини ва амалларини сарҳисоб қилиши, икки дунёси учун жуда муҳим ва фойдалидир. Унда инсон ўзининг хато ва камчиликларини кўради. Қўйилган режа бўйича қайси ишга ва эзгу амалга улгурди-ю қайсинисига улгармади, қайси бир савобли ишни ўтказиб юборган ва шу каби қолиб кетган ишларига бир-бир назар ташлаб олади. Ўзи учун тегишли хулосалар чиқаради. Янада намунали, пайғамбаримиз Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, ибратли ва суннатга мувофиқ, Аллоҳ рози бўладиган ҳаёт кечиришга кўпроқ интилади.

Шундай экан, ҳар биримиз ўз умримизни ҳеч бўлмаса янги йил олди сарҳисоб қилиб, хато ва камчиликларимизни бир кўриб олайлик, ютуқларимиздан ғурурланиб кетмай, янада кўпроқ ҳаракат қилишга интилайлик. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам яшаб ўтган йўлларидан яшаб ўтишлик ва умримиз охирида Аллоҳ ризосига эришишлик хаммамизга насиб қилсин.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*