Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ходимларига

ТАШАККУРНОМА

Бутун оламлар Роббиси – Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Саййидимиз ва Набиййимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салоту саломлар бўлсин! У зотнинг оилалари ва сахобаларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!

Юртимизда, Олий маъхад ва мадрасалар қошида Қуръони каримни ўқитиш курслари фаолият олиб бораётганидан беҳад мамнунмиз.

Бу хайрли ишларнинг давомий бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Маълумки, аёллар ўртасида ҳам Қуръон ўрганиш иштиёқи жуда баланд. Бу борада ушбу муассаса ходимларининг хизматлари беқиёсдир.

Қуръони Каримни тажвид қоидаларига мувофиқ осон, енгил, тушунарли ҳолда ўрганишда устозимиз Адина Сайдахмедованнинг хизматлари мақтовга лойиқдир. Биз дарс ўрганиш жараёнида устозимиздан чиройли сабрни, юксак маданиятни, одоб-ахлоқ қоидаларини ўргандик. Устозимиз хатоларимизни кўрсатиш билан бирга кўнглимизни кўтариб, янада кўпроқ меҳнат қилишимиз кераклигини чиройли усулда таъкидлардилар. Шу билан бирга, талабчанликни ҳам оширар эдилар. Қуръони Каримга муҳаббатимиз янада ошишида устозимизнинг хизматлари беқиёсдир. Шундай устозлар меҳнат қилаётган жамоага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Устозимизга илмий соҳадаги ишларида, жамоат ишларида, шахсий ҳаётларида омадлар тилаймиз. Келажакда фазилатли олималар қаторидан жой олишларини сўраб қоламиз. Илм йўлидаги хизматларини, солих амалларини Аллох Таоло ҳусни мақбул айлаб, олимларга ваъда килган ажру мукофотларини ато этсин. Ҳар доимгидек чеҳраларида табассум ва нур ёғилиб турсин. Хайрли ишлари давомли бўлиши учун жисмларига доимий соғлак-саломатлик, куч-қувват тилаймиз. Икки дунё бахт-саодатини, икки дунёда азиз ва мукаррам бўлишларини Аллоҳ насиб айласин.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*