Фолбинлик…

Фолбинлик, сеҳргарлик, мунажжимлик, экстрасенслик каби офатлар ҳозирги куннинг энг катта муаммоларига айланиб қолмоқда. Унинг энг хавфли тарафи шуки – инсонни ҳақ ақидадан адаштириб, ўзи билган, билмаган ҳолда турли хавфли эътиқодлар гирдобига аралашиб қолади. Ҳатто баъзида ширк келтириб, диндан чиқиб қолишига ҳам олиб боради. Аммо, бундан ҳам хатарлиси шуки – бу мавзуда илмга эга бўлмаган инсон ўзи диндан чиқиб қолганини ҳам билмайди.
Афсуски, бизнинг диёримизда ҳам турли фолбинлар, сеҳргарлар, мунажжимлар, ҳар хил башоратчилар ҳамда уларнинг ишқибозлари, ихлосмандларининг сони ҳам ортиб бормоқда. Энг ёмони бу ишларга диний тус берилди. Мазкур фолбин, сеҳргар, мунажжим, башоратчи ва ҳоказолар эркак киши бўлса, эгнига ажабтовур чопон кийиб, бошига қандайдир салла ўраб олиб, бўйнигами, қўлигами тасбеҳ осиб олишар, ўтирган жойларига ҳам шунга ўхшаш динга боғлиқ нарсаларни қўйишар, бирорта дуо ёки сурани чала ёдлаб олиб ўзини диндор қилиб кўрсатишга уринмоқдалар. Оқибатда одамлар бу нарсаларни динда бор ёки динга алоқаси бор деб тушуна бошлашди. Уларнинг наздида гўё дунёдаги барча муаммоларни мазкур фолбинлар ёки дуохонлар ҳал қиладигандек. Уларнинг қабулҳоналари эса бўйи етган қизига совчи келмаётган оналар, кечаси уйқудан чўчиб уйғонадиган ёшу қарилар, ҳар турли дардга чалинган беморлар, иши юришмай қолган савдогарлар, бирор нарсани йўқотиб қўйган чорасизлар, хуллас, бошига мушкул иш тушганлар бош уриб борадиган даргоҳга айланди.
Ўзлари эътиқод қилиб, ихлос қилаётган шахслар кимлар, улар содир этаётган “мўжиза”ларнинг ҳақиқати нималардан иборат – бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Қизига совчи келмаётганидан фолбинга келган она негадир ўша фолбин ёки дуохоннинг ўзи бева эканини, ёки оиласи бузулганини ёҳуд унинг фарзандлари ва яқин кишиларда ҳудди шу муаммонинг борлигини ўйлаб ҳам кўрмайди. Кечаси уйқусидан қўрқиб чиқадиган одам ўзи нажот истаб мурожаат қилаётган шахснинг ўзи кечалар бутунлай ухлай олмаслигини ҳаёлига ҳам келтирмайди. Тузукроқ мансаб илинжида юрган инсон эса: “Бу одамнинг қўлидан мансабга кўтариш келса, менинг ўрнимга ўзи ўтиб олмасмиди, ёки ўғлини, қариндошини яхшироқ бир мансабга кўтариб қўймасмиди”, – деб ўйлаб ҳам кўрмайди.
Фолбин, “дуохон” ва бошқалар эса ўз таъбирлари билан айтганда: “Тайёр пул манбаи”, – деб келганларнинг ҳаммасини қабул қилаверишади ва уларнинг бошини айлантиришда давом этаверишади. Уларнинг кўплари жин теккан, динидан муртад бўлган шахслар бўлиб, инсонларга, жамиятга, эл-у юртга келтираётган улкан зарарни ўйлаб ҳам кўрмайдилар.
Фолбинликнинг бошланиши узоқ тарихга бориб тақалади. Қадимги Юнонлар, улардан бошқаларда ҳам фолбинлик мавжуд бўлган. Ҳаётнинг барча жабҳаси – турмуш, ишлар, деҳқончилик, сафарга чиқишдан тортиб давлат ишларигача – жанглар, сиёсат, қарор қабул қилишларда ҳам коҳинликдан фойдаланишган, фол очтиришган. Фолбинлик пайдо бўлган илк кунлардан бошлаб, тарихнинг ҳеч бир вақтида коҳинлик йўқ бўлиб кетмаган. Дарҳақиқат, араб тилидаги “коҳин” сўзи ўзбек тилида “фолбин” дея таржима қилинади. Коҳинлик эса фолбинлик демакдир. Исломдан олдинги даврда ҳам араб жўғрофиясида фолбинлик мавжуд эди, унинг бир неча турлари ҳам бор эди.
Фолбинликнинг таърифи
Имом Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Коҳин – коинотда келажакда бўладиган ишлардан хабар берадиган ҳамда сирлардан воқифлиги ва ғайб илминидан хабардорлигини даъво қиладиган кишидир” .
Имом Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Коҳин – ғайб илмидан хабардор эканини даъво қиладиган, инсонларга коинот ҳақида хабар берадиган шахсдир. Арабларда кўп ишлар ҳақида хабардор эканлигини даъво қиладиган коҳинлар бор эди. Улардан баъзилари жинларни кўришини ва уларга хабар бериб турадиган руҳлари борлигини даъво қилишар эди. Баъзилари эса уларга берилган бир туйғу билан ишларни тушунишларини айтишар эди. Яна баъзилари эса ўзларини “арроф” деб номлаб олар ва табиатдаги баъзи белгилар ёки нарсаларга қараб, бўладиган ишни олдиндан айтиб беришар эди” .

Фолбинлар хабар олишининг тўрт йўли бор:

1. Ғайб хабарларини жинлардан оладилар. Уларнинг бир жини бўлиб, қулоғига чалинган нарса ҳақида унга хабар беради. Фолбинликнинг бу тури Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар этиб юборганида ботил бўлган:

۝ وَأَنَّا لَمَسْنَا السَّمَاءَ فَوَجَدْنَاهَا مُلِئَتْ حَرَسًا شَدِيدًا وَشُهُبًا ۝
“Ва албатта, биз осмон(га етиш)ни талаб қилдик. Бас, уни кучли қўриқчиларга ва учқунларга тўлган ҳолда кўрдик” (“Жин” сураси, 8-оят.).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламга ваҳий кела бошлагач, Аллоҳнинг амри ила осмонни фаришталар қўриқлашга ўтдилар ва жинларни учқунлар билан қувиб ҳайдашни бошладилар. Оятда жинларнинг ана шу ҳолатларига ишора қилинмоқда .
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Одамлар Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинлар ҳақида сўрашди. Шунда у узот: “Улар ҳеч нарсага арзимайди”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, баъзан улар бир нарсани айтса, ҳақ бўлиб чиқади-ку?” дейишди. У зот: “У ҳақдан бўлган бир калима бўлиб, жинлардан бири уни илиб олади, ўз “оғайниси” қулоғига товуқнинг қақиллашига ўхшатиб илқо қилади. Улар эса унга юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб юборадилар”, дедилар” .;
1. Ато қилинган алоҳида бир туйғу билан ғайбни билишни даъво қиладилар;
2. Гумон ва далилнинг бир тури билан ғайбни билишни даъво қиладилар. Улар ўзларининг кузатувларига асосланиб, гумон ва таҳмин қилиб фол очадилар. Сир эмаски, бунда ёлғон кўпроқ бўлади;
3. Юлдузларга қараб фол қиладиганлар. Ислом шариатининг ҳукмига кўра ғайб илмини даъво қилгани учун бу маънодаги мунажжимлик ҳам куфр ҳисобланади. .
Мана шуларга асосланиб, фолбиникни умумий жиҳатда иккига бўлса бўлади:
1. Шайтонлар воситасида улардан хабар олган ҳолда қилинадиган фолбинлик. Бу ҳам ўз ўрнида икки қисмга бўлинади:
1. Бу хабар жиннинг гумонига кўра бўлади. Яъни: “Бундай бўлса керак”, – деб жин айтган бўлади, бу фолбиннинг гумони бўлмайди.
2. Жиннинг ҳозиргина воқеъ бўлган ёки воқеъ бўлаётган нарса ҳақида хабар бериши.
2. Бунда фолбиннинг ўзи гумон ва таҳми қилади. Бу топағонликнинг бир тури.

Фолбинликнинг ҳар қандай тури ҳаром ва уни тасдиқлаш ширк эканлиги

عن ابي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه و سلم:
“من أتى كاهنا فصقه بما يقول فقد برىء مما أنزل الله على محمد”
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга борса ва у айтган гапни тасдиқласа, Муҳаммалга нозил бўлган нарсага бегона бўлибди”, – дедилар” .
Абу Сулаймон Хатобий раҳимаҳуллоҳ “Маолимус сунан” китобларида марҳамат қиладилар:
“Мана бу ҳадис фолбинларнинг ҳеч бирига бориш мумкин эмаслиги ҳамда уларнинг бу ишлари ҳақидаги гапларига ва даъво қилаётган нарсаларига ишонмаслик кераклигини ўз ичига олади”, – дейдилар .
Қатан ибн Қабийсадан, у киши эса ўз отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Чизиқ чизиб, тош ва қуш билан фол очиш Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдандир”, дедилар” .
Имом Насоий ривояти.

Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом таълим муассасаси

4 – босқич талабаси Рамазанова Мадина

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*