“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 январь куни таълим муассасасида талаба қизлар иштирокида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ФВБ Оммавий Ахборотлар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлик гуруҳи раҳбари, катта лейтенант А.Рустамов ва Ш.Мақсудов, Учтепа тумани ФВБ ЁН ва ПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ж.Мухамедов, Учтепа тумани ФВБ инспектори, сержант Ф.Нартаджиевлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбатда катта лейтенант А.Рустамов фавқулодда вазиятларга нималар кириши, улар қандай вазиятларни ўз ичига олиши, бундай вақтларда нималар қилиш лозимлиги, фавқулодда вазиятларнинг турлари, ундай вақтларда кўриладиган чора-тадбирлар, шу билан бирга, қуролли кучлар, 14 январь кунининг моҳияти ҳақида батафсил презентация намойиши асосида амалий тарзда гапириб берди.
Суҳбатда шунингдек, Учтепа тумани ФВБ ЁН ва ПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ж.Мухамедов ҳам ёнғин, унинг турлари, зарарлари, ундан келиб чиқадиган оқибатлар, эҳтиёт чоралари ҳақида маълумот бериб ўтди. Суҳбат жуда фойдали, мазмунли, манфаатли бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*