A man wearing an Islamic prayer cap, or "Kufi", looks at Islamic books on display at a bookshop located in the western Sydney suburb of Lakemba October 3, 2014. Last month, the national security agency raised its four-tier threat level to "high" for the first time and about 900 police launched raids on homes in Sydney's predominantly Muslim western suburbs and in Brisbane. Only about half a million people out of Australia's 23.5 million are Muslims, making them a tiny fraction in a country where the final vestiges of the "White Australia" policy were only abolished in 1973, allowing large scale non-European migration. At least half of Australia's Muslims live in Sydney's western suburbs, which were transformed in the mid-1970s from white working-class enclaves into majority-Muslim outposts by a surge of immigration from Lebanon. Picture taken October 3, 2014. To match Insight MIDEAST-CRISIS/AUSTRALIA REUTERS/David Gray (AUSTRALIA - Tags: RELIGION POLITICS SOCIETY) - RTR491LT

Тобеъинлар ҳаётидан лавҳалар Аҳнаф ибн Қайс

Мўминларнинг амири Муъовия ибн Аби Суфён қасри элчиларни кутиб олиш учун шай эди. Халифа (Муъовия)га келган кишиларнинг биринчисига изн берилса, унинг (муовия) опаси Абу Суфённинг қизи Уммул Ҳакам халифалик мажлисида ривоят қилинадиган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига қулоқ солиш учун шошар ва парда орқасидаги ўз жойини оларди эди шу тариқа Амирул мўмининнинг суҳбатларида бўладиган нодир хабарлар, ҳикматлар ва ажойиб сўзлардан баҳра олар эди. У (Уммул Ҳакам) ақли расо, ҳиммати олий, шарафли мақсадларга интилувчан аёл эди.
У укасининг (Муъовия) инсонларни даража-ю, мартабаларига қараб киришга изн беришини биларди. Муъовия аввал Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳоба-и киромларини, сўнг кибори-тобиъинларни, улардан кейин эса аҳли илмлар ва насил-насабдор кишилар киритарди.
Шундай бўлишига қарамай Уммул Ҳакам укасини зиёратчилардан бирига хушламай кутиб олаётганини ва шундай деяётганини эшитди:
– Аллоҳга қасамки, эй Аҳнаф “Сиффин” кунини (Али розияллоҳу анҳунинг тарафдорлари Муъовия розияллоҳу анҳунинг тарафдорлари устидан ғалаб қилган кун. Сиффин – Фирот дарёсининг ўнг қирғоғига яқин жой) эсласам ва сенинг биздан ажралиб ва Али ибн Абу Толибни ёнига ўтганинг кўз олдимга келади ва ўлгунимча юрагимда адоват бўлади, – деди.
Бу киши унга:
– Эй Муъовия, Аллоҳга қасамки, албатта сенга нисбатан ғазабланган қалбларимиз, сенга қарши кўтарилган қиличларимиз доим қўлимизда бўлади. Агар урушга бир қарич (фитр – тахминан 18 смга тенг) яқинлашсанг, биз бир қулоч (шибр 22.5 смга тенг) яқинлашамиз. Агар урушга юриб борсанг биз югуриб борамиз, Аллоҳга қасамки, берадиган совға-саломларинг умид қилиб ёки хусуматларингдан қурқуб келганимиз йўқ, балки биз ўртани ислоҳ қилиш, жамоатни бирлаштириш ва мусулмонларнинг калимасини жамлаш учун келдик, – деди. Сўнг орқасига ўгирилиб, келган томонига қараб кетди.
Уммул Ҳакам халифага бундай қаттиқ жавоб қайтара оладиган инсонни бир кўриш учун пардани бир томонини жилдирди ва калта бўйли, озғин жуссали, ялтирбош (тепакал), тишлари бир-бирига мингашиб кетган, ияги энгашиб, ичига ботиб кетган (чуқур) кўзли, иккала оёғи ичкарига букилган, қисқаси инсонда нуқсон бўлса, ана шу нуқсондан бир насиба олган бир кишини кўрди. Сўнг укасига бурилиб деди:
– Эй мўминлар амири, халифага таҳдид қилаётган, халифани қасри ичида қўрқитаётган бу киши ким, – деди.
Муъовия чуқур хурсинди ва:
– Бу киши ғазабланса Бани Тамимдан юз мингтаси ғазабланадиган кишидир. Албатта, у Бани Тамимнинг саййиди, арабларнинг буюкларидан ва шаҳарларни фатҳ қилувчиларидан бири Аҳнаф ибн Қайс, – деди.

Ҳижратдан олдинги учинчи йилда Саъдийлик Қайс ибн Муъовияни хонадонида бир бола тўғилди. Унга Заҳҳок деб исм қўйишди. Лекин инсонлар оёғидаги эгриликни кўриб уни Аҳнаф деб лақабладилар. Сўнг бу лақаб исмидан кўра машҳур бўлди.
У гўдаклик чоғларида отаси ўлдирилди ва етим ҳолда вояга етди. Ўспиринлик ёшига етай деганда ислом нурлари қалбини забт этди.
Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан бир неча йиллар олдин асҳобларидан бир даъватчини Аҳнаф ибн Қайс жамоасини исломга чорлаш мақсадида жўнатди.
Бу даъватчи қавмга бориб уларни иймонга қизиқтирди ва уларга исломни таклиф қилди. Қавм сукут қилди ва баъзилари баъзиларига қараб ҳайратда қолди. Аҳнаф улардан олдинроқ иймонга шошилди ва “Эй қавм! Менга нима бўлдики, сизларни иккиланган ҳолда кўраяпман, бир қадам олдинга ташлайсизлар ё бир қадам оргақа юрасизлар, Аллоҳга қасамки, албатта бу элчи яхшилик элчисидир, албатта у сизларни энг яхши хулқларга чақиряпти ва сизларни ёмонликлардан қайтаряпти. Бас ҳидоятга чақирувчини қабул қилинглар ва дунё ва охиратни яхшилигига эришинглар”, – деди. Барчаси тезда исломга кирдилар. Сўнг бу қавмни катталари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга элчи бўлиб бордилар, лекин Аҳнаф ёши кичкиналиги учун улар билан бирга бормади. Шу сабабдан саҳобалик шарафидан маҳрум бўлди. Лекин у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ундан розилигидан ва у учун қилган дуоларидан маҳрум бўлмади.
Аҳнаф ибн Қайс ҳикоя қилади:
– Мен Умар ибн Хаттоб розиялоҳу анҳуни замонасида Каъбатуллоҳни тавоф қилаётган пайтимда тусатдан бир киши менга юлиқди мен уни танирдим, мени қўлимдан тутди ва шундай деди:
– Сенга хушхабар айтайинми?
– Албатта айтинг, -дедим.
– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қавмингга уларни исломга даъват қилишим учун мени жўнатганини эслайсанми. Ўшанда мен уларни даъват қила бошладим ва Аллоҳни динига киришни уларга таклиф қилдим. Бас сен ўша куни айтганларингни айтдинг, – деди.
– Ҳа, шундай, – дедим.
– Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларига қайтдим ва сени сўзларингни гапириб бердим, шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, Аҳнафни мағфират қилгин”, – деб дуо қилдилар, деди.
Аҳнаф: “Амалларимдан бирон нарса қиёмат кунида Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан мен учун умидлироқ эмас”, дерди.

Аҳнаф бин Қайсга улуғ саҳобаи киромлар ҳузурида илм олиш имкони берилди. Уларнинг улуғи ал-Форуқ розияллоҳу анҳудир. Аҳнаф унинг мажлисларида қатнашди ва мавъизаларини эшитди, ҳукмларини тушунди. У Умария мадрасасининг қобилиятли ўқувчиларидан, нозик ақл эгаси, иқтидорли муаллимини чуқур тушунувчи эди.
Аҳнаф ибн Қайсдан сўралдики, “Ҳилм ва ҳикмат қандай эришдингиз?”
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қуйидаг айтган сўзларини эшитганим сабабли:
Ким ҳазиллашса, инсонлар наздида ҳурмати тушади;
Ким гапни кўпайтирса, хатоси кўпаяди;
Кимни хатоси кўпайса, ҳаёси камаяди;
Кимни ҳаёси камайса, тақвоси камаяди;
Кимни тақвоси камайса, қалби ўлади”.
* * *
Аҳнаф ҳалимлиги зарбул масал қилинадиган ҳалимлардан биридир. Бировнинг ғазабини чиқарадиган, фаҳш сўзлар билан сўкиш билан хосланган киши Асир ибн Ахтам унинг ғазабини чиқарди. Лекин Аҳнаф ибн Қайс сукут сақлаб, жим туришда давом этди. У киши ўзини айбламаётганини ва жавоб қилмаётганини кўриб, бош бармоғини оғзига солиб тишлай бошлади ва: “Қандай шармандалик, Аллоҳга қасамки, уни менга жавоб қайтаришдан фақатгина мени унинг наздида хорлигим ва ҳақирлигим сабаб”, деди.
* * *
Иттифоқо Аҳнаф ибн Қайс Басранинг атрофларида ёлғиз ўзи юрар эди. Бир киши унга дуч келди ва уни сўка айблай бошлади. У сукут қилиб ўз йўлида давом этди. Инсонларга яқинлишгач, у кишига қараб: “Эй фалончининг ўғли, агар қавмим сен айтаётган гапларни эшитса, улардан сенга азият етади”, деди.
* * *
Мана шундай қилиб, бутун умрини ибодат қилиб, рўза тутиб, қоим бўлиб, зуҳд ва тақвода ўтказди. Агар тун кирса чироғини ёқиб, ўзига яқин жойга қўяр ва меҳробида туриб намоз ўқирди. У Аллоҳ ғазаби ва Унинг ғазабидан қўрқиб, касал безовта бўлганидек, безовта бўлар, боласини йўқотган онадек йиғларди.
Ҳар сафар гуноҳлардан бирини билиб қолса ёки айблардан бирини сезиб қолса, бармоғини чироққа яқинлаштирар ва: “Эй Аҳнаф бу кунда шундай сени нима кутиб олишини ҳис қил. Вой бўлсин, эй Аҳнаф бугун чироқнинг алангасига тоқат қиломасанг ва унинг иссиқлигига сабр қилолмасанг, эртага қандай қилиб жаҳаннам оловига тоқат қиласан ва унинг азобига қандай сабр қиласан. Аллоҳим, агар мени азобласанг албатта мен азобланувчи аҳлданман…”
Аллоҳ Аҳнаф ибн Қайсдан рози бўлсин ва уни ҳам рози қилсин.

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта махсус

ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Дилдора Махмудова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*