“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27 январь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, таълим бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, фатво бўлими ходими Абдуллатиф Турсунов билан таълим муассасаси ўқитувчи-ходим ва талаба қизлар иштирокида “Ёшларнинг диний экстремистик ташкилотлар таркибига кириб қолишларини олдини олиш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мазкур мавзу амалий ва ҳаётий мисоллар билан тақдимот асосида тушунтириб берилди. Талаба қизлар мулоқот давомида ўзларига керакли бўлган маълумот ва масалаларни қайд қилиб бордилар.
Шунингдек, бугунги кунда муқаддас динимизга ва жамиятимизга таҳдид солаётган турли оқимлар, экстремистик сайтлар ва хуружлар ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлдилар.
Мулоқот жуда самимий, мазмунли ва манфаатли бўлди. Мулоқот сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*