“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 28 январь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талаба қизлари иштирокида Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Рашидов Феруз Туйғунович билан “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда коррупция, унинг мазмун-моҳияти, турлари, динда бу иллатга қарши муносабат ҳақида керакли маълумотлар берилди.
Суҳбат жуда мазмунли ва фойдали бўлди ва савол-жавоблар билан якунланди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*