“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Оила жамият таянчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29 январь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчи-ходим ва талаба қизлари иштирокида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани бош отинойиси Ф.Умарова, Юнусобод тумани “Оила маркази” раҳбари И.Ашрапова, Учтепа тумани “Оила маркази” раҳбари С.Мирзаевалар билан “Оила жамият таянчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбатда оила, унинг мазмун-моҳияти, ёшларни оилага тайёрлаш, оиланинг жамиятдаги ўрни каби мавзуларда керакли маълумот ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда фаолият юритаётган турли жойлардаги “Оила марказлари”нинг вазифаси, ўрни, фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Суҳбат жуда мазмунли ва фойдали бўлди ва савол-жавоблар билан якунланди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*