“ЎРИКЗОР” МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

2020 йилнинг 30 январь куни “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари билан Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси юзасидан “Оиладаги ажримлар”, “Маҳалла ободлиги”, “Жиноятчиликни олдини олиш” каби мавзуларда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 январь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари билан Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси юзасидан “Оиладаги ажримлар”, “Маҳалла ободлиги”, “Жиноятчиликни олдини олиш” каби мавзуларда давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда “Қайноналар кенгаши” ҳамда хотин-қизлар кенгаши раиси Бабаева Гулчеҳра, хотин-қизлар билан ишлаш оиладаги маънавий- ахлоқий ишларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Шахноза Низамова, маҳалла отинойиси, маҳалла посбони, Учтепа тумани “Нуроний” жамғармаси раиси ва таълим муассасаси маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зайнаб Комилжоновалар иштирок этдилар. Суҳбат давомида фаоллар ўзлари қизиқтиран саволлар билан мурожжат қилишди. Шунингдек, маҳаллада келгусида қилиниши режалаштирилаётган ишлаор келишиб олинди. Суҳбат жуда мазмунли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*