“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2020 йилнинг 7 февраль куни таълим муассасасида “Алишер Навоийнинг 579 йиллик таваллуди” муносабати билан навоийшунос олима иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 7 февраль куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи катта илмий ходими, филология фанлари номзоди Маъмура Рашидова билан талаба қизлар иштирокида “Алишер Навоий “Назму-л-жавоҳир” асари ва унинг тарбиявий аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Шунингдек, суҳбатда унинг бошқа асарлари, шахсияти, ижоди, вазирлик фаолияти каби мавзуларда ҳам керакли маълумотлар берилди. Суҳбат савол-жавоблар билан давом этди. Суҳбат сўнгида навоийшунос олим ўзининг илмий китоб ва тадқиқотлари билан таништирди. Давра суҳбати мазмунли ва манфаатли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*