2020 йилнинг 7 февраль куни таълим муассасасида 1-семестр якуни бўйича ота-онаалр мажлиси ўтказилди
Жорий йилнинг 7 февраль куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 1-семестр якуни бўйича ота-оналар мажлиси ташкил қилинди. Мажлисда ҳар бир гуруҳ талаба қизларининг ота-оналари билан алоҳида суҳбат ўтказилди. Унда талаба қизларнинг 1-семестр бўйича фанлардан ўзлаштириш даражаси, улардан олган якуний баҳо ва баллар кўрсаткичи, шунингдек, одоб-ахлоқи, ўзини тутиши, кийиниши, давомати ҳақида сўз юритилди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Ваҳидова ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова ҳар бир гуруҳга кириб ҳар бир ота-онага фарзанди бўйича индивидуал баҳо бериб ўтдилар.
Мажлис жуда манфаатли ўтди. Айрим сабабларга кўра кела олмаган ота-оналарга огоҳлантириш берилди.
Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова