“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА АЛИШЕР НВОИЙ ВА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИ

2020 йилнинг 10 февраль куни таълим муассасасида “Алишер Навоийнинг 579 йиллик ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллик таваллуди” муносабати билан тадбир ташкил қилинди

Жорий йилнинг 10 февраль куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллиги” муносабати билан “Аждодлар ёди мангу” шиори остида 1-курс талаба қизлари ва ўқитувчилар И.Нурмуҳаммедова, К.Абдувалиевалар иштирокида тадбир ташкил қилинди. Тадбир саҳна кўриниши, мазкур икки буюк сиймонинг шахсияти ва ижодини ёритиб берувчи слайд ва викторина саволлари ҳамда саловотларга бой бўлди.
Шунингдек, 1-семестрда ўзини яхши тарафдан кўрсатган, намунали, одобли, аълочи ва давомати яхши талабалар номинациялар бўйича фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*