Тинчлик инсониятга инъом этилган улуғ неъматдир

Мамлакатимизда рўй бераётган ривож¬ланиш ва тараққиёт юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик эвазига бўлаётганини, тинчлик эса ўз-ўзидан, осонликча келиб чиқмаслигини унут¬маслик керак.
Таъкидлаш жоизки, бу ютуқлар қандай қўлга киритилгани, халқимизга хос бўлган сабр-бардош, мамлакат келажагига қатъий ишонч, ҳамжиҳат-ҳамфикр бўлиб яшаш, тинчлик-тотувликни асраш, бағрикенг бўлиш, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш каби улуғ фазилатлар ҳақида аҳолига, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлодга сўзлаб беришимиз лозим. Токи бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш учун огоҳлик, сезгирлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини тўлиқ тушуниб етсинлар.
Бинобарин, маънавий-маърифий ишларни за¬мон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юрт¬дошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллигига, тинч ва осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган кучларга қарши изчил ку¬раш олиб бориш вазифаси ҳеч қачон ўз долзарбли¬гини йўқотмайди.
Атрофга назар ташлайдиган бўлсак, юртимиз¬да бўлаётган бунёдкорлик, ободончиликни ва кун¬дан-кунга гўзаллашиб бораётган гўшаларни кўриб, кишининг кўзи қувонади, дили яйрайди. Шуларни ҳис этарканмиз, фарзандлари¬миз, набираларимиз бахти учун суюниб яшайлик, уларнинг ёшлик йиллари саодатли, шукуҳли замон¬га тўғри келганини уларга англатайлик, буларнинг барчасига шукр қилайлик. Ёшларимиз ҳамманинг ҳавасини келтирадиган даражада билимли, истеъ¬додли бўлиб вояга етишяпти. Буларнинг бари тинч лик-осойишталик, фаровон ҳаёт маҳсули, ёш авлоднинг илмли ва билимли бўлиши учун яратилган шарт-шароитлар натижасидир. Шуларни аввало, ўзимиз тўлиқ ҳис этиб, сўнгра фарзандларимизга тўғри тушунтирайлик.
Токи улар Худо берган бутун куч-ғайратим, ақл- заковатим ва истеъдодим, олган билим-тарбиям¬ни мана шу юрт учун, ота-онам обрўси учун, дину диёнатим, эл кори учун сарф қиламан, деб ғурур ва ифтихор билан яшашга ўргансин, гўзал диёримиз ривожига ҳар куни муносиб ҳиссасини кўшадиган бўлиб ўсиб-улғайсин.
Маълумки, тинчлик Аллоҳ таоло томонидан бу¬тун инсониятга инъом этилган улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас, албатта. Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қиладики: “Эй имон келтирганлар! Барчангиз ёппа¬сига тинчлик ишига киришингиз” (Бақара, 208).
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тинчлик ва хотиржамлик ҳақида шундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъ¬матдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадир” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ таолонинг бу улуғ неъма¬тидан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмаслигини кўриб турибмиз. Чунки дунёнинг турли бурчаклари¬да террорчилар томонидан ноҳақ қон тўкишлар со¬дир этилмоқда. Шундай мудҳиш воқеаларни қабиҳ ниятли бузғунчи гуруҳлар юзага келтираётгани бу¬тун дунё тинчликсевар халқлари қатори Ўзбекистон халқининг қалбини ҳам қаттиқ ларзага солади.
Шунинг учун ҳам биз доимо тинчлик ва меҳр- оқибатни ўзида мужассам этган муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш, турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилишни, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш ав¬лодимизга тўғри тушунтириш, Ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида биламиз. Шунингдек, Ислом динини ниқоб қилиб, ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишга уринаётган ҳаракат ва кучларга қарши доимо сергак ва ҳушёр туриш зарурлигини таъкидлаймиз.
Зеро, Қуръони каримнинг Моида сураси 2-оятида “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз”, дейилган. Бу ояти каримадан маълум бўладики, эзгу ният йўлида ҳамкорлик қилиш ер юзида тинчлик барқарор бўлишига бош омилдир.
Халқ орасида фитна қўзғатиш, туҳмат ва иғво тарқатиш йўлидаги уринишлар тинчлик ва хотиржамликни издан чиқарувчи ҳодисалардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, бундай ҳаракатлар Исломнинг моҳиятига мутлақо зид экани Қуръони каримнинг Бақара сураси 191-оятидаги “…Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир…” деган кўрсатма ҳамда Нур сурасининг 11–21-оятларида миш-миш тарқатганлар учун бу дунё ва охиратда тайинланган жазолар ҳақида хабар берилиб, унга ишонганлар ҳам қаттиқ маломат қилингани тўғрисида қайдлар келгани юқоридаги фикрларнинг нақадар тўғри эканини тасдиқлайди.
Огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш тинчликни таъмин¬лаш, турли хил кўнгилсизликлар ва хавфу хатар¬лар олдини олишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Зеро, ғофиллик ва бепарволик турли нохушликлар¬га замин яратади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло та¬факкур қилмайдиган, ўзининг ким эканини англаб етмайдиган, бугуннинг ҳузур-ҳаловати билан яшаб, эртаси ҳақида қайғурмайдиган, бепарво ва беғам кимсаларни Аъроф сурасининг 179-оятида бундай таърифлайди:
“Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан «англамайдилар». Уларда кўзлар бор, (лекин) улар билан «кўрмайдилар». Уларда қулоқлар бор, (лекин) улар билан «эшитмайдилар». Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир”.
Ислом оламининг эътиборли уламолари мўътабар манбалар асосида бераётган раддияларни тан олмаётган турли йўналиш ва фирқаларнинг аъзола¬рини ҳам юқоридаги оятда зикр этилган кимсаларга қиёслаш мумкин. Тинчликни улуғ неъмат деб эълон қилган динимизда бу йўлда нафақат амал билан, бал¬ки сўз билан ҳам зарар келтиришдан қайтарилган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилганлар: “Тили ва қўлидан мусулмон омонда (саломат) бўлган инсон ҳақиқий мусулмондир”.
Дарҳақиқат, мусулмон киши жамият учун фақат яхшиликни раво кўрмоғи, ёмонликлардан тийилмоғи ва бошқаларга азият беришдан йироқ бўлмоғи зарур. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, сўз, яъни тилдан етади¬ган озор қўлдан етадиган зарардан аввал зикр эти¬лишининг боиси шундаки, қўл билан бошқаларнинг фақат бу дунёси – саломатлиги, оиласи, мулкига зарар етказиш мумкин бўлса, тил билан эса, инсонларни турли бузғунчи ғояларга тарғиб қилиб, тўғри йўлдан чалғитиш орқали уларнинг икки дунёсини барбод этиш хавфи бор.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги замон¬нинг ўзи воқеликка очиқ кўз билан, теран ва чуқур мушоҳада юритган ҳолда назар ташлашни, ҳушёр қарашни, жаҳонда ва ён-атрофимизда тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда. Шу боис юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод онгида мураккаб ва таҳликали дунё ва минтақамизда, хусусан, давлатимизда рўй бераётган тур¬ли воқеа-ҳодисалар, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида бирёқлама ва сохта тасаввур пайдо бўлишига йўл қўймаслик масаласи долзарб саналади.
Шунингдек, тарихимизни, миллий қадриятларимиз ва Ислом дини моҳиятини сохталаштиришга, маънавий қадриятлардан йироқлаштиришга бўлган уринишлар олди олиниши зарур.
Шунинг учун халқимизни турли ғоявий таҳдидлардан асраш, айниқса, ёшларда мафкуравий имму¬нитетни ҳосил қилиш ва янада мустаҳкамлаш, турли воситалар орқали қадриятларимиз, миллий-диний анъаналаримиз, менталитетимизга ёт тушунча ва ғоялар кириб келиши, тарқалишига тўсқинлик қилиш барчанинг бурчи ва вазифаси ҳисобланади.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом таълим муассасаси
ахборот-ресурс маркази раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*