“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЭСТАФЕТА

2020 йилнинг 20 февраль куни таълим муассасасида талаба қизлар иштирокида эстафета бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 февраль куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 1-курс талаба қизлари иштирокида қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортнинг инсон организимига ижобий таъсирини англатиш мақсадида “Спорт – соғлом турмуш гарови” шиори остида эстафета ташкил қилинди. Унда талаба қизлар икки гуруҳ – “қалдирғочлар” ва “капалаклар” га бўлиниб, ўзаро беллашдилар. Турли спорт ўйинларига бой бўлган эстафетада “қалдирғоч” гуруҳи 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Эстафета жуда қизиқарли ва мароқли ўтди.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*