Терроризм – инсоният душмани

Терроризмнинг моҳияти тўғрисида фикр юритилса, терроризм тушунчаси (лотинча – «terror» – қурқув, даҳшат маъноларини англатади) маълум ёвуз мақсадлар йўлида сиёсий курашнинг жамиятда беқарорлик ўрнатишга ҳамда аҳолида ваҳима ва даҳшат уйғотишга қаратилган жиноий усулдир.
Терроризмнинг асосий хусусиятларидан бири шуки, у бузғунчилик, қўпорувчилик, қўрқитиш йўли билан ўз ҳукмини ўтказиб, давлатни қулатувчи, ҳокимиятга эришишда парокандаликка олиб келувчи ғоясидан фойдаланиш билан характерланади.
Ҳозирги кунда жаҳонда 500 дан ортиқ ҳалқаро террористик ташкилотлар, марказлар мавжуд, энг даҳшатлиларидан бўлган «Ал-қоида» ҳалқаро террористик ташкилоти томонидан АҚШ, Европа, Яқин Шарқ, Ироқ, каби давлатларда содир этилган даҳшатли террористик ҳуружлар шуни кўрсатадики, терроризм қандай байроқ кўтариб чиқмасин (динийми, сиёсийми, иқтисодийми, миллийми) қандай ниқоблар билан бўялмасин моҳияти инсониятга, жамият тараққиётига, эзгуликка қарши жиноятдир, уларнинг ёвуз ниятини очиб ташлаш ҳар бир онгли, ватанпарвар инсоннинг бурчидир.
Бугунги кунда халкаро сиёсий сахнада терроризмнинг қадами етмаган жой қолмади. Афгонистон, Ирок, Сурия, Яман давлатларида нотирч, хавфли вазият вужудга келиши натижасида бугунги кунда янгидан-янги ижтимоий муаммолар келиб чиқмокда. Хусусан юкорида келтирилган давлатларда сиёсий вазиятнинг издан чиқиб кетиши натижасида фукаролар қочкин мақомини олиб, Европа давлатлари томон оқиб бораётганлиги мухожирларнинг сони тобора ортиб бормоқда.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, халқаро терроризм давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда. Хозирда терроризм ижтимоий, иқтисодий, ҳаттоки диний қарашларни ниқоб қилиб олиши натижасида мухолифатчи кучлар номини олди.
Аллох таоло Куръони каримда: فَبَدَّلَ الَّذِينَ ظَلَمُوا قَوْلًا غَيْرَ الَّذِي قِيلَ لَهُمْ فَأَنْزَلْنَا عَلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا رِجْزًا مِنَ السَّمَاءِ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ
»Аллохнинг ризқидан еб ичингиз, Ер юзида бузгунчилик қилмангиз!» (Бакара , 60), дея мархамат қилганлар.Юсуф Қарзовий щундай дейди: «Ислом бегунох кишиларнинг жони, мулки ва номусига нисбатан зулм ишлатишни ман этади. Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи васаллам) видолашув хажида қилган ваъзларида одамларнинг жони, мулки ва номуси қиёматгача дахлсиз деб эълон қилганлар.
Инсоният учун терроризм балосидан қутулиш биринчи даражали муаммо эканлиги аниқ бўлиб қолди.
Шундай қилиб, бугунги даврда ким бўлишимиз ва қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъий назар, ҳар биримизнинг вазифамиз экстремизм ва терроризмнинг қабиҳ ва ғаразли жинояткорона мақсад ва моҳиятини ёшларимиз ва бутун халқимиз орасида тинимсиз фош қилиш асосида огоҳликка чақиришдан иборатдир.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом таълим муассасаси
ахборот-ресурс маркази раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*