Энг улуғ неъмат

Истиқлол боис мўмин-мусулмонлар барча ди¬ний ибодатларини эмин-эркин адо этаётганлари улкан бахт ва олий саодатдир. Ўтган йиллар мо-байнида дин соҳасида жуда катта ишлар қилинди. Ҳукуматимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган
оқилона сиёсати сабаб мураккаб ва шарафли йўллар босиб ўтилиб, юқори натижаларга эришилди.
Мустақиллик шарофати билан халқимизнинг маънавияти ва диний қадриятлари қайта тикланди. Мустабид тузум даврида қатағон қилинган юзлаб юртдошларимиз, Ватанимизнинг фидойи фарзанд¬лари хотираси абадийлаштирилди.
Энг улуғ ва энг азиз – Мустақиллик байрами ол¬дидан бугунги нурафшон кунларга етишувимиз, Ватан озодлиги, юрт тараққиёти йўлида жон фидо қилган аждодларимизни хотирлаш, уларнинг руҳи покларини шод этиш мақсадида 2001 йилдан буён мамлакатимизда 31 август Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида кенг нишонланмоқда.
Бундай муборак масканларни зиёрат қилиш киши руҳини қувватлайди, яхшиликнинг умри абадий экани ҳақида ўйлашга ундайди. Шундай зиёратгоҳлар ва қадамжолар бугунги тинч ва хотиржам ҳаёт, тўкинлик ва фаровонликка оғир синовлар ва машаққатлар эвазига эришганимизни ёш авлоднинг қалби ва онгига янада чуқурроқ сингдиришга хизмат қиладиган маънавият ва маърифат масканларидир.
Шу боис мустақиллигимизни кўз қорачиғидай асрашимиз, Ватанга садоқат сингари тушунчалар¬ни ёшларимиз онгига сингдиришимиз керак. Улар оқни қорадан, ҳақни ноҳақдан, ҳалолликни нопокликдан ажрата олсин. Зеро, бундай таълимотлар онгига муҳрланган, дунёқараши кенг, ҳар жиҳатдан билимли, зукко, ҳамиша огоҳ авлодни ғанимлар ен¬голмайди.
Дарҳақиқат, динимиз тинчликни бебаҳо неъмат деб улуғлайди. Шунинг учун ҳам Қуръони карим оят¬лари кўп бора тинчликка даъват қилади. Аллоҳ таоло бундай дейди: “Эй имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!..”(Бақара, 208). Оятдаги “ёппасига” сўзи тафсир китобларида келтири¬лишича, бир томондан, барча инсонлар аҳилликда тинчлик йўлини тутишлари кераклиги, иккинчи то¬мондан эса, уни барқарор қилиш учун барча ҳисса қўшиши зарурлигини билдиради.
Шу билан бирга, Аллоҳ таолонинг “У (ер)га соғ-саломат, тинч-омон кирингиз!” (Ҳижр, 46), деган оятида жаннат аҳлининг абадий ҳаёти тинчлик, осудалик ва саломатликда бўлиши таъкидланган. Демак, бу оят бизга тинчлик ва омонлик нафақат бу дунёда қадрли, балки жаннатда ҳам жуда улуғ неъмат эканини ҳамда Ер юзи инсонлар учун фаровон, ўзаро то¬тув ва ҳамжиҳат яшаш учун яратилганини билдиради.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларининг бирида: “Икки неъмат борки, кўпчилик унинг қадрига етмайди. Улар тинчлик-хотир-жамлик ва сиҳат-саломатликдир”, дейилади. Ушбу ҳадис Аллоҳ таолонинг улуғ неъматлари – тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, ҳушёр ва эътибор¬ли бўлишга чақиради. Берилган неъматни эътироф этиш, унинг қадрига етиш, эъзозлаш, асраб-авайлаш шукроналикнинг асл моҳиятини ташкил этади.
Юртда осойишталикни таъминлаш учун сабр-матонат ва аҳил бўлиб яшашнинг ўрни жуда катта эканини Президентимиз мазкур мулоқотда қайд этиб ўтдилар. Қуръони каримда бундай дейилади: “Аллоҳга ва расулига итоат қилингиз ва низолашмангиз, акс ҳолда сустлашиб кетурсиз ва “шамолингиз” (обрўйингиз) кетиб қолур. Сабр қилинглар, албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (Анфол, 46).
Муфассирлар ушбу оятга қуйидаги ҳадиси ша¬рифни ҳам келтирганлар: “Менинг умматим ёппа¬ сига адашиб, залолатга тушиб қолмайди. Қачонки улар орасида қарама-қаршиликни кўрсангиз, сиз¬лар кўпчилик томонда бўлингиз!” дейилган (Имом Термизий ривояти).
Кўриниб турибдики, Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар инсонларни ҳеч қачон бўлиниб яшашга, ўзаро ихтилоф қилиб, адоватда бўлишга чақирмас экан. Балки кишиларни бирдамликка даъват этиб, та¬рихдаги нохуш воқеалардан ибрат олишга, қилинган хатоларни қайтармасликка тарғиб қилади.

Хадичаи Кубро ўрта махсус
ислом таълим муассаси ўқитувчиси

Рахматуллаева Шахзода

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*