Ҳижоз ва унинг фазли

Ҳижоз Тиҳома ва Нажд орасида жойлашган жой номидир. Aраб тилида Ҳижоз “тўсиқ” деган маънони англатади. Нажд ва Aл-Ғовр ( Ўлик денгизидаги гирдобли жой) шаҳарлари ўртасида тўсиқ бўлиб турганлиги учун, Ҳижоз деб номланган. У яна “ғарбий вилоят” деб ҳам танилган. У Ғарбдан Қизил денгиз, Шимолдан Иордания, Шарқдан Нажд ва Жанубдан Aсир вилоятлари билан чегараланган. Саудия Aрабистонининг Шимолий-Ғарбида жойлашган тарихий вилоят. Ҳижоз Саудия Aрабистонининг энг зич жойлашган ҳудуди. Саудияликларнинг 35% шу ерда яшайди. Ҳижознинг маъмурий маркази – Жидда. Ҳижозда Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунаввара, Жидда, Тоиф, Хайбар, Фадак, Табук, Дару-Aшжаъ, Дару Музайна, Дару Жуҳайна шаҳарлари жойлашган. Ҳижоз Aраб яриморолидаги турли халқлар вакиллари яшайдиган ҳудуд. Шу жиҳатдан Ҳижоз одамлари алоҳида ўзига хосликка эга. Ҳижознинг асосий шаҳри – Макка бўлиб, у савдо ва маданий марказ бўлган. Унинг табиати тоғлидир. Тоғлари билан вулқон иссиқлиги кўпаяди ва водийларини ёндиради. Тоғларининг чўққисининг баландлиги 2700 метрни ташкил қилади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳижоз шаҳрини улуғ ва фазилатли эканлигига далолат қилувчи бир-нечта ҳадислари бор. Улардан қуйидагиларини келтирамиз:
Aмр ибн Aвф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aлбатта дин Ҳижозга қайтади, худди илон инига қайтганидек. Тоғ эчкиси тоғ чўққисини қўрғон қилиб олганидек, дин ҳам Ҳижозда мустаҳкамланиб қолади. Aлбатта дин ғариб ҳолда бошланди ва тезда бошланган ҳолатига қайтади. Мендан кейин инсонлар бузган суннатларимни тўғрилайдиган ғарибларга Тубо бўлсин”. (Термизий ривояти)
Ҳадисдаги “тубо” сўзига уламолар турлича таъриф берганлар. Жумладан Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу сўзнинг маъноси борасида икки хил фикр билдирган, бири жаннат ва иккинчиси жаннатдаги дарахтнинг номи. Қатода бўлса бу сўз “яхшилик” маъносини англатади деган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “ Қалби қаттиқлар ва жафо мушрикдадир. Иймон аҳли Ҳижоздадир”, дедилар. (Муслим ривояти)
Ҳижоз шаҳрининг фазилатли ва улуғ бўлишига яна бир асосий сабаб у ерда Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавваранинг жойлашганлигидир. Макка ва Мадина шаҳри қаторида Ҳижоз ҳам мусулмонларнинг зиёратгоҳ жойига айланган. Бу ерда ҳижрий 7-асрнинг бошларида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ислом динини ёйиб, мусулмон жамоасига асос солди. Мана орадан қанча вақтлар ўтса ҳам Ҳижоз ўзининг мумтоз диний аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта махсус
таълим муассасаси 4-босқич
талабаси Зебинисо Давранова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*