Албатта мўминлар биродардирлар

“Уч нарсага сабр қилиш дўстнинг ҳаққидир: Ғазабдаги зулмга, ҳуши учгандаги зулмга, қоқилгандаги зулмга” . АҳнафибнҚайс.
Ҳар бир мўмин борки, бир-бирига биродардир. Аммо бу умумий биродарлик бўлиб унга оид ҳақлари ҳам мавжуд. Бу умумий биродарлик билан бир қаторда ҳусусий биродарлик-дўстлик ҳам мавжудлигини ҳаммамиз биламиз. Бу ҳусусий дўстлик инсонлар орасидаги якка шахслар орасида ўрнатилиб, жамиятдаги умумий биродарликни мустаҳкамлашга ва бошқа кўпгина яхшилик ларга хизмат қилади. Албатта дўст бўлиш ҳусни хулқнинг самарасидир. Ҳусни хулқ муҳаббатга, улфатчиликка, мувофиқликка сабаб бўлади. Ҳусни хулқнинг фазли ҳақида жуда ҳам кўп оят ва ҳадислар мавжуд. Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: ” Росулуллоҳ (с.а.в) дан кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашганида, бас У зот: ” Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ “, дедилар.” Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди”(Анфолсураси,63-оят).
Ҳар бир инсоний алоқада ўзига яраша ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлганидек, дўстликнинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари ва маъсулиятлари бор. Уламолар бу ҳақларни саккизтадан иборат эканини айтиб ўтишган.
Биринчи ҳақ: молдаги ҳақдир. Дўстларнинг дўстлиги тугал, мақсадлари бир бўлса, ҳудди битта одамга ўхшаб қолади. Бу эса ўз навбатида бир неча нарсаларда шерик бўлишни талаб қилади. Бу шериклик мол-дунёга ҳам тегишли бўлиб қолади. Али ибн Ҳусайн ( р.а) бир кишига : ” Сизлар бир-бирингизнинг чўнтак ва ҳамёнингизга рухсатсиз қўл солиб, истаган нарсаларингизни олаверасизларми?” деди. ” Йўқ”, деди. ” Ундай бўлса ,дўст эмас экансизлар” , деди.
Иккинчи ҳақ: ҳожатини чиқаришда ёрдам бериш. Бу ишнинг ҳам бир-неча даражалари бор. Унинг энг паст даражаси ёрдам сўралганда, қудрати етса, очиқ юзлик, сурур ва хурсандчилик билан ёрдам беришдир.Баъзилар ” Агар дўстингдан ҳожатингни чиқаришни сўрасанг, у бу ишни қилмаса, яна бир бор эсига сол. Унутиб қўйган бўлиши мумкин. Агар ўшанда ҳам қилмаса, унга такбир айтиб қўявер”, дейишган.
Учинчи ҳақ: тилни тийиб, сукут сақлаш. Бунда банда дўстининг айблари ҳақида гапиришдан, уни ғийбат қилишдан, у билан талашиб тортишишдан ва унинг ҳақида чақимчилик қилиш ҳамда ёмонлиги ҳақида савол беришдан тилини тийиб сукут сақлайди. Бу ишни амалга оширишда икки нарса ёрдам беради. Биринчиси: ҳар ким ўзига назар солсин. Агар ўзида камчилк кўрса ўзгани ҳам ўзидек кўрсин ва камчилигини авф этсин. Иккинчиси: агар айби йўқ одамни истайдиган бўлса ,уни одамлар ичидан топа олмайди. Бунда дўст топиш мумкин бўлмай қолади. Абу Саид Сарвий: ” Қачон бир киши билан дўст бўлмоқчи бўлсанг, аввал унинг жаҳлини чиқар, сўнгра бировдан ўзинг ва сиринг ҳақида ундан фикрини сўрашини илтимос қил. Агар яхши гап айтиб , сирингни сақласа, у билан дўст тутин”, деган эканлар.
Тўртинчи ҳақ: тил билан нутқ қилиниши лозим бўлган нарсалар. Албатта дўстликдаги ҳақ дўстининг айблари ва у ҳақидаги ёқимсиз нарсаларни гапиришда сукут сақлаш билан чегараланиб қолмайди. Бунда ҳам бир нечта ҳақлар жорий қилинган.
1. Уни дўст тутиш ҳақида унга ҳабар бериш керак.
2. Дўстингни ,мақталишини ёқтирадиган инсонларнинг олдида у ҳақида билган яхши сифатларни айтиб мақташинг.
3. Дўстлар билан бўлганда ҳам улар кетганда ҳам уларнинг ўзларига ёқадиган исм билан аташинг.
4. Дўстинг ҳақида ёқимсиз гап эшитганингда тезда уни ҳимоя қилиш ҳам дўстнинг ҳаққидир.
5. Вақти келганда унинг оиласи, ишлари, сенга қилган яхшиликлари ҳақида муболаға қилмасдан меёрида гапириб туриш
6. У билмаган нарсасини ўргатиш.
7. Керак бўлиб қолганда унга насиҳат қилиб туришидир.
Олтинчи ҳақ: дўстинг ҳаққига дуо қилишингдир. Сафвон ибн Абдуллоҳ( р.а.) дан ривоят қилинади:
Шомга бордим. Абу Дардонинг манзилига бориб, уни топмадим. Умму Дардони топдим. У менга:
” Бу сана ҳаж қилмоқчимисан?” деди.
” Ҳа”, дедим.
” Бизга яхшилик сўраб дуо қил. Набий (с.а.в):” Мусулмоннинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ҳар сафар ўзбиродарига яхшилик тилаб дуо қилганда муваккал фаришта ” Амин! Сенга ҳам шундоқ бўлсин!” дейди”, дер эдилар”,деди. Бозорга чиқиб АбуДардони топдим .У ҳам Набий (с.а.в) дан ҳудди шу гапни нақл қилди.
Еттинчи ҳақ:дўстга вафодор бўлиш унга ихлос қилиш. Дўстга вафодор бўлиш унинг муҳаббатида то ўлгунча собит туришдан ,ўлимидан кейин унинг болалари ва дўстлари билан бирга бўлишдан иборатдир.
Саккизинчи ҳақ: енгиллик ва ортиқча такаллуфни тарк қилишдир.”Дўстларнинг ёмони сени тангликка солгани, мудорога муҳтож қилгани ва узрайтишга мажбур қилганидир”.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус
ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Феруза мухитдинова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*