Сукут энг чиройли сўздир

Барчамизга маълумки, инсонлар бошига келадиган балоларнинг аксари тили сабаблидир. Сукут эса, энг яхши ечимдир. Жим туриш ҳимматни оширади, фикрни софлайди, Аллоҳ таолонинг зикри билан машғул бўлишга имкон яратади. Вақтининг қадрига етган инсон уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гап-сўзлар билан машғул бўлган инсон гавҳарни қўйиб, тошни олган билан баробардир.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда; “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; “ Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир”деганлар. Баъзида кўчаларда аёлларнинг тўпланиб , бекорчи суҳбат қураётганларининг гувоҳи бўлиб қоламиз, бу ўз ўрнида оилага ва болаларга бўлган эътиборсизлик, ҳамда ибодатлардаги сусткашликка олиб келади. Негаки, гапнинг ортиқчасида яхшилик йўқдир. Уламоларимиз ҳар бир гапларини ўйлаб гапирганлар, ҳамда ортиқча сўзлашликдан йироқ бўлишган. Сўз инсон қалбига етиб борадиган энг кучли ўқдир, ва унинг яраси битмайди. Бежизга донишмандларимиздан “бошга бало қаердан келади деб сўрашганда бошдан дейишмаган” Зеро, ана ўша суяксиз бир парча гўшт инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб юборишга, қариндошлар орасининг бузилишига сабабчи бўлади. Бугунги кунда оддий нарсадек қаралётган ғийбат ва чақимчилик ҳам ортиқча гап гапириш, ҳамда сўзга эътиборсизлик сабаблидир. Ғийбат ва чақимчилик тилнинг улкан офатларидан саналади. “Ғийбатъънинг луғавий маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламоларимиз ғийбатни қуйидагича таърифлайди; “ Ғийбат инсоннинг бор айбларини унинг йўқлигида зикр қилишдир”. Ғийбатнинг энг мукаммал таърифи қуйидаги ҳадиси шарифда келган; Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; “Ей Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?” деб сўрашди. “Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг” дедилар. Шунда биродаримда мен айтган нарсалар бўлса-чи, бунга нима дейсиз? дейишди. Агар айтганинг унда бўлса ғийбат қилган бўласан, аммо айтганинг унда бўлмасаъ бўхтон қилган бўласан” деб жавоб қилдилар. Ғийбатга оддий нарсадек қарашга ўрганиб қолган инсонлар ўша оддий нарса аслида гуноҳи кабира эканлигини билмоғи ва уни даволашга астойдил киришмоғи лозимдир. Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: ”Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўзизнинг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир”(“Ҳужурот” сураси 12-оят.) Ғийбатнинг энг асосий даволаридан бири қилаётган ғийбати туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак. Шунингдек унинг савоблари ғийбат қилинган одамга олиб берилишини, агар савоблари бўлмаса унинг гуноҳлари ғийбат қилувчига олиб берилишлигига ҳам эътибор бермоғи лозим. Ғийбатдан кейинги ўринларда турадиган яна бир офат бу чақимчиликдир. Уламоларимиз чақимчилик ҳақида шундай дейишган; “Чақимчилик бузғунчилик йўли билан одамларнинг гапини бир-бирига етказишдир”
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: “Итоат қилма ҳар бир қасамхўр, ҳақирга,… айбловчи чақимчилик қилиб юрувчига,… яхшиликни маън қилувчи, тажовузкор, сергуноҳга” (“ Қалам”сураси, 10-12-оятлар). Жамиятдаги ушбу нуқсонларни тузатишликда энг аввало фарзанд тарбиясига эътибор беришлик лозим бўлади, ахир қуш инида кўрганини қилади, деб бежиз айтишмайди-ку .

Хадичайи Кубро аёл- қизлар ислом таълим муассасаси

3-курс талабаси Қурбонова Мафтуна

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*