Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад Мотуридий ас-Самарқандийнинг ҳаёти ҳақида ёзганларнинг бирортаси у зотнинг таваллуд саналарини, ёки қандай таҳсил олганларини ва кимдан таъсирланганларини тилга олишмаган.
«Мотуридия» номли асарда келтирилишича тадқиқотчи доктор Муҳаммад Айюб Али таҳминига кўра ҳижрий 238 мелодий 870 йил таваллуд топган. Мазкур эҳтимолнинг сабаби Мотуридийнинг икки устози вафоти санасига алоқадор бўлиб улардан бири Муҳаммад ибн Мукотил ар-Розий ҳижрий 248 мелодий 880 йили, иккинчиси Наср ибн Яхё Балхий ҳижрий 868 мелодий 898 санада вафот этганидадур. Шу нуқтаи назардан Мотуридий ҳижрий 248 мелодий 880 йиллари 10 ёшдан кичик бўлиши эҳтимолдан узоқлигидадур.
Абу Мансур Мотуридий Самарқандда ҳижрий 333 милодий 944–945 йиллари вафот этган ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза деган қабристонга дафн этилган.
Мотуридий ислом оламида таълимоти кенг тарқалган калом мактабларидан бирига асос солган олим сифатида исломий қарашларни тарқатишда катта ўрин тутади.
Абул Мансур Мотуридий илмга рағбати, динга кўрсатган кўмаги, ақидани ҳимоя қилишдаги улуғ ўринлари ва қудратларини кўрсатиб турадиган бир қанча лақаблар билан танилганлар. Жумладан, “имам ал-ҳуда” (тўғри йўл имоми), “имам ал мутакалимий” (мутакаллимларнинг этакчиси), “раису аҳли-сунна ва-л-жамоа” (аҳли-сунна ва-л-жамоа йўналишининг раҳбари), “имам аз-зоҳид” (художўй имом) ва бошқа номлар билан эъзоз топганлар.
Абдуллоҳ Муроий ўзининг «Фатҳул мубий фий-табақотул усулии» китобида шундай дейди: «Абу Мансур кучли ҳужжатли, баҳсда ғолиб, мусулмонлар ақидасини ҳимоя қилувчи, даҳрийларни шубҳаларига раддия билдирувчи киши эди».
Шунга қарамасдан Мотуридийнинг шахси ва унинг таълимоти тарих, табақот, ақида китоблари муаллифлари эътибордан четда қолди, Самонийнинг «Ансоб» китобларида Мотуридийнинг юрти ҳақида зикр қилиниб: «Бу жойда бир гуруҳ фозиллару – олимлар етишиб чиққан» дейилади. Бироқ мазкур муаллифларнинг барчаси Мотуридийни эътибордан тушириб қолдиришади.
Имом ас-Суютий ҳам «Табақот ал-муфассирин» китобида «Таъвилот аҳли-сунна»дек маълум ва машҳур тафсир ёзган Мотуридийни эътибордан четда қолдирган.
Ҳанафийликка оид табақот жанри дастлабки муаллифларидан бўлган Абдулқодир бин Муҳаммад Қураший Ҳанафийнинг «Жаваҳир ал-музия фий табақот-ил-ҳанафия» китобида Мотуридий ҳақида ҳатто 10 қаторга ўтмайдиган жуда оз маълумот берган.
Ўрта асрлардаги кўплаб манбаларда Мотуридийнинг илмий меросини назардан четда қолиши қуйидаги сабаблар туфайли юзага келган:
1. Ислом ўлкаларининг турли нуқталаридан кўплаб олимлар тўпланадиган халифалик марказларидан узоқ бўлганлиги.
2. Мотуридийнинг ислом оламидаги илмий марказлари хисобланган Макка, Мадина, Бағдод ва Дамашқ каби шаҳарларга бормаганлиги ва у ердаги олимлар билан учрашиб улар билан музокаралар олиб борганлиги унинг танилишига шу билан биргаликда шаҳарлар тарихларида ва солномаларида зикр қилинган.
3. Ҳанафийликни табақот жанрида ўз мазҳаби уламоларини табақотларининг кечикиши. Ҳанафийликка оид табақот жанрида ўз мазҳаби уламоларини ёзган муаллиф Абдулқодир Қураший бўлиб ҳижрий 775 мелодий 1376 – 1377 йиллари вафот этган.
Ислом динининг асосий рукнларидан ҳисобланган имон тушунчаси Мовароуннаҳрда шаклланган мотуридияда ва Ироқда шаклланган ашъарияда қай тарзда тушунилганлиги ва шарҳланганлиги ва унинг аҳамиятини татқиқ этиш. Ислом дини тарихининг дастлабки даврларидан пайдо бўлиб, ҳозирда ҳам жамиятда носоғлом ва беқарор вазиятни вужудга келтираётган турли диний оқим ва гуруҳларнинг имон масаласида қилаётган ихтилофларига, аҳли сунна-вал жамоа уламоларининг фикр ва қарашлари асосида ўзига хос ечимларни баён қилишдан иборат.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом таълим муассасаси
ахборот-ресурс маркази раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*