“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

2020 йилнинг 6 март куни муассасанинг ўқитувчилари бошчилигида “Биз эрта туғруқ ва эрта турмушга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати
бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова, ўқитувчи М.Қутбидинова, ўқитувчи Ф.Иброҳимова бошчилигида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган 141-мактабнинг 8,9,10,11-синф ўқувчиларига “Биз эрта туғруқ ва эрта турмушга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати уюштирилди.
Суҳбат давомида қизларнинг одоб-ахлоқи, ўзини тутиши, жамиятдаги ўрни, эрта туғруқ ва турмушнинг салбий оқибатлари ҳақида айтиб ўтилди. Суҳбат жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

1 та изоҳ

  1. Assalomu aleykum qachon 2020 2021 yilga qabul jaroyoni boshlanadi

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*