Жим юриш-ҳикмати

Тил – Аллоҳнинг улуғ неъмати ажойиб санъатидир. У жисман кичик бўлса ҳам итоати туфайли топадиган савоби ёки итоатсизлиги туфайли топадиган гуноҳи улкан бўлиши мумкин. Инсонга ўз тили туфайли жуда катта хатарлар етиши мумкин.Масалан ўз ҳаётимизда кўп учратадиган тил иллатларидан бири бу ёлғон. Мана шу бизга кичик кўринган ёлғон катта ёмонликларга, оилаларни ажралиб кетиши ҳаттоки бир инсоннинг жонига ҳам зомин бўлиши мумкин. Тил туфайли етадиган хатарлардан сақланишнинг бирдан бир йўли бу жим юришдир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) ” Жим юрган киши нажот топади”(Термизий ривояти)-деб марҳамат қилганлар.Яна Росулуллоҳ (с.а.в) “Жим юриш-ҳикмат. Аммо бунга амал қилувчилар кам “,-деган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам кам гапирган , сукут сақлаган инсон виқорли , салобатли инсонга айланади.
Жим юришликни афзаллигининг сабаби нимада? деган савол ҳаммада туғилиши тайин. Бунинг сабаби тил офатларининг коплигидадир. Пайғамбаримиз айтдилар ” Кимки қобқоб, забзаб ва лақлақнинг ёмонлигидан сақланса у барча ёмонликдан сақланибди” (Дийламий ривояти). Бу ердаги ” Қобқоб”-қорин, ” Забзаб”-фарж, “Лақлақ”-тилдир. Ёмонликга ,шаҳватга ундовчи бу учта аъзо кўп инсонларни ҳалакотга етаклайди. Бундан ташқари Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу тилини тийишлик учун оғзига тош солиб юрганлар. Буни сабабини сўрашганда эса тилига ишора қилиб ” Бу мени кўп балоларга дучор қилди деб жавоб берганлар. Ғийбат,чақимчилик, риё,мунофиқлик ва шунга ўхшаш офатларнинг барчаси тил орқали содир бўлади. Тил бу ёмонликларни ўз ишидек бемалол бажаради , базида бу билан қалб ҳаловат топгандай бўлади. Бунинг барчаси шайтондандир. Шайтоннинг йўлига юрган киши тилини тийишга кучи етмайди ва турли лағу сўзларни гапиради. Албатта жим юришда қуруқ сукутдан иборат феъл эмас. Унда ох
ират ғами, давомли вазминлик, тафаккур қилишлик учун имкон,зикир ва ибодат жамланган ҳисобланади. Жим юрган киши бу дунёда сўзнинг чарчоғидан у дунёда эса сўзлаган сўзлари учун ҳисоб беришдан ҳалос бўлади. Кимки тил офатларини бутун нозикликлари билан тушиниб етса Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг ” Жим юрган киши нажот топади” деган эслатмасини тўла англаган бўлади .

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта-махсус ислом таълим
муассасаси ўқув ишлари
бўйича мудира ўринбосари в.б
Вахидова Муаттар

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*