“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

2020 йилнинг 13 март куни муассасанинг ўқитувчилари бошчилигида “Аёлларнинг жамиятда тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати
бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова, ўқитувчи И.Нурмуҳамедова бошчилигида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган 141-мактабнинг 7,8,9,10,11-синф ўқувчиларига “Аёлларнинг жамиятда тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати уюштирилди.
Суҳбат давомида қизларнинг одоб-ахлоқи, ўзини тутиши, жамиятдаги ўрни, аёлларга берилаётган эътибор, бугунги кунда жамият ҳаётида аёлларнинг иштироки ҳақида айтиб ўтилди. Суҳбат жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*