“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЎҚИТУВЧИ-ХОДИМ ВА ТАЛАБА ҚИЗЛАР ИШТИРОКИДА УМУХАЛҚ ҲАШАРИ

Мамлакатимизни янада ободонлаштириш, халқимиз орасида ўзаро меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, экологик маданиятни юксалтириш мақсадида республикамизда 2020 йил 14-15 март кунлари умумхалқ ҳашар куни деб эълон қилинди.
Ушбу ҳашар кунларида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 30 нафар мударрисалари, 15 нафар ишчи-ходимлари ва 111 нафар талабалар (3 нафари сабабли бемор) иштирок этдилар. Улар бирдамликда қуйидаги ишларни амалга ошириш орқали билим юрти ободончилигига катта ҳисса қўшдилар.
• Ўқув биносидаги синф хоналари, компьютер, тикувчилик, маъмурий хоналар ва кутубхона тозаланди, ойналари артилди, тувакдаги гулларнинг тупроқлари юмшатилди;
• Ётоқхона ойналари тозаланиб, санитарик ҳолати яхшиланди;
• Таълим муассасаси ташқариси супуриб тозаланди, 55 метр узунлигидаги ариқ тозаланди;
• Ошхона ва спорт зал исланди, гиламлар чанг ютгичда тозаланди ва умумий тозаланди;
• Таҳоратхона ва иситиш хонаси тозалаб, поллари ювиб чиқилди;
• Таълим муассаса ҳовлиси тозаланди ва ободонлаштирилди;
• Катта ва кичик омборхоналар тозаланди ва тартибга келтирилди.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*