“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА “5 ТАШАББУС”НИНГ ИЖРОСИ

2020 йилнинг 14 март куни таълим муассасасида талаба қизлар иштирокида “5 ташаббус”нинг тўртинчи ташаббуси – китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таклиф этилган “5 ташаббус”нинг ижроси ўлароқ ундаги тўртинчи ташаббус бўлмиш – ёшлар маданиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича “Янги китоблар” номи остида китоблар кўргазмаси ташкил қилинди. Унда муассаса талаба қизлари иштирок этишди, кутубхонага келган бир қанча янги китоблар билан ҳам танишиб, уларни ўқиб чиқишни мақсад қилишди. Айниқса, биринчи курс талаба қизлари жаҳон адабиёти дурдоналаридан “Алкимёгар”, “Баҳорнинг 17 лаҳзаси” каби китобларга катта қизиқиш билдиришди. Кўргазма жуда фойдлаи ва қизиқарли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*