Дин ва ҳаётга оид саволлар

Демак, имом билан муқтадийлар ўртасида катта ариқ бўлса, агарчи имомни кўриб турсалар ҳам, саф узилиб қолгани учун намозлари дуруст бўлмайди. Демак, иқтидо қилиш учун имомни кўриб тиришни ўзи кифоя қилмайди. Лекин, ўрталарида кўприк бўлиб, кўприк орқали сафлар бир-бирига уланиб кетса, иқтидо қилувчиларнинг намозлари дуруст бўлади. Сабаби кўприк устидаги сафлар сабабли уларнинг жойи битта жой ҳукмини олади.
Радио орқали имомга иқтидо қилиш масаласига Миср муфтийси Шайх Али Жумъа ҳафизаҳуллоҳ шундай жавоб берганлар:
إن علماء المذاهب الأربعة يقولون بوجوب الاتصال لتصح الإمامة، والشخص الذي يتم نقل صلاته بالمذياع، يُصلي في مكان بعيد كل البُعد عن مكان المُصلين، بما يقطع الاتصال بين الإمام والمُصلين، فلا تصح الصلاة، أما إذا كان بُعد المُصلين عن الإمام على سبيل الكثرة حيث أنهم متصلين وممتدين إلى أبعد مكان، فإنه في هذه الحالة تصح صلاتهم.
яъни: “Тўрт мазҳаб уламолари имомлик дуруст бўлиши учун иқтидо қилувчи билан имом бир жойда туришини шарт қилганлар. Энди намозини радио орқали тарқатаётган киши (яъни имом) унга иқтидо қилувчиларнинг жойидан жуда узоқда туради. Натижада, имом билан иқтидо қилувчиларнинг ўрталари узилади ва иқтидо қилувчиларнинг намозлари дуруст бўлмайди. Аммо, иқтидо қилувчилар қанча кўп ва имомдан қанча узоқда бўлса ҳам ўрталари узилмаган ва (сафлар) бир-бирига уланган бўлса, бундай ҳолатда иқтидо қилувчиларнинг намозлари дуруст бўлаверади”.
Хулоса қиладиган бўлсак, юқоридаги фиқҳий китоблар ва уламоларимизнинг сўзларига биноан, иқтидо дуруст бўлиши учун имом ва иқтидо қилувчи бир жойда бўлиши шартдир. Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилишда эса бу шарт топилмайди.
Қолаверса, бунда шариатимизнинг жамоат намозидан кўзланган асл мақсади топилмай қолади. Чунки, жамоатдан кўзланган мақсад – кўпчилик мусулмонларни бир жойга жамлаш, улар ўртасида биродарлик ва иттифоқлик ғоясини тарғиб қилиш, ўзаро ҳамдард бўлиш каби бир қанча эзгу ишлардир. Ислом динининг аввалидан ҳозиргача шу қоидага ҳамма амал қилиб келган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*