ИЛМ ВА АМАЛ (иккинчи мақола)

Фарзандим, Аллоҳ сенинг ҳаётингни гўзал, юзингни ёруғ қилсин. Билгинки, Аллоҳ одам боласига ақл неъматини бериб, бошқа мавжудотлардан ажралиб турадиган қилиб қўйди. Берганининг сабаби эса ўша ақлни ишлатиб амал қилишимиздир. Ўзинг алоҳида ўтириб фикр юрит ва мукаллаф мавжудот эканлигинг далилларини ўрган, устингда фарз амаллар борлигини, уларни бажариш шартлигини ҳам англаб ет.

Олдингда доимо иккита фаришта туриши, ҳар бир гапингни, пичирлашингни, нималарга қарашингни, ҳатто юрган қадамингни ёзиб туришлигини унутма. Билгинки, бу дунёда қанча кўп яшасанг ҳам кам, аммо қабр қамоғи жуда узоқдир. Ҳавойи нафсга эргашиш жаҳаннам ёлидир, ўлгандан кейин қани нафснинг шахвати? Қани!? Бош эгилди ва қадамлар тўхтади…

Ким бахтга эришади, фақат нафсига эргашмаганлар. Ким бадбахт бўлади, нафсига қулоқ солиб нафсини диёнатидан устун қўйганлар. Сендан олдин ўтган подшоҳлардан ва сендан олдин ўтдан зоҳидлардан ибрат олгин. Қани улар? Подшоҳларнинг тотган лаззати қани!? Ёки тарки дунё қилганларни чарчоғи қийинчилиги қани? Қийналиб инсонлар манфаъати учун чарчаган солиҳ бандаларни номи қолди ва нафсига берилиб лаззатни, бахтни тотганларни – гуноҳкорларни- орқасидан қора доғигина қолди. Ҳудди тўйган инсон тоймагандек, ҳудди оч юрган одам тўқдек. Барчаси ўтиб кетти ҳеч ким қолмади, лекин солиҳ бандаларни чарчоғи, меҳнати зикр қилинаяпти, кайфу-сафо қилганларни қора номи ёмон ҳолатда эсланаяпти. Сен шуни тушуниб етгин.

Дангасалик энг ёмон дўст ҳисобланади, кўп роҳатланиш надоматга олиб келади. Ўзинга эҳтиёт бўл ва билгинки фарзларни адо этиш, ҳаромдан йироқ бўлиш бу қатъий лозим ва вожибдир. Агарда шуларни бажармайдиган бўлсанг олов ва надомат сенга муқаррардир.

Яна билгинки, фазилатларни излаш ҳар бир изланувчининг мурод-мақсадидир. Фазилатларни бир-биридан фарқлашни ҳам бил, чунки баъзилар фазилатларнинг энг зўри тарки дунё деб ўйлайдилар, яна баъзилари фазилатларнинг энг юқориси ибодат билан шуғулланиш деб ўйлайдилар. Лекин фазилатларнинг энг юқориси униси ҳам эмас буниси ҳам эмас. Энг яхши фазилат – илм олиб уни амал билан бир хил баробар олиб кетишдир. Шундагина бу фазилат эгасини юқори чўққиларга чиқаради, яратган Зотни тушуниш, севиш, соғиниш ва Унга интилишга олиб келади. Бу амал сен ҳаракат қилишинг учун энг зарур амал ҳисобланади. Ҳар бир талаб қилган инсон ҳам истагини топмайди ва мақсадига эришавермайди, лекин у инсон ўзининг ҳаракати ва эътиқоди билан ажру-савобга эришади. Ҳар бир жонзот ўзи учун юклатилган масъулиятга муяссардир.

Таржимон: “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Озода Махкамова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*