ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ВИКТОРИНА

Жорий йилнинг 9 апрель куни таълим муассасасида “Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги” муносабати билан онлайн шаклда викторина ташкил этилди

Жорий йилнинг 9 апрель куни таълим муассасасида “Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги” муносабати билан онлайн шаклда талаба қизлар ўртасида викторина ташкил этилди. Викторина таълим муассасасининг 4 та курслариаро ўтказилди. Викторинада Амир Темур бобомизнинг ҳаёти, ижоди, олиб борган жанглари ҳамда унга тегишли бошқа маълумотлар юзасидан саволлар берилган бўлиб, викторина шартларига кўра қайси гуруҳ тез, тўғри жавоб бериб, унда иштирокчилар қанчалик кўп қатнашганига қараб баҳоландилар. Унга кўра 3-курс талаба қизлари барча жавобларга тез ва тўғри жавоб берган ҳолда 1-ўринни эгалладилар. Викторина жуда қизиқарли ва манфаатли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*