ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБА ҚИЗЛАРИ ДУНЁ МУЗЕЙЛАРИ БЎЙЛАБ ОНЛАЙН САЁҲАТДА

Жорий йилнинг 14 апрель куни таълим муассасаси талаба қизлари учун дунёнинг машҳур музейлари бўйлаб саёҳат уюштирилди.

Жорий йилнинг14 апрель куни таълим муассасаси талаба қизларининг бўш вақтини самарали ташкил этиш ва маънавиятини ошириш бўйича дунё музейлари бўйлаб онлайн саёҳат қилиш мумкин бўлган бепул сайтлар эълон қилинди. Унга кўра дунёнинг “Эрмитаж”, “Лувр”, “Ватикан музейи ва Сикстин капелласи”, “Ван Гог музейи” каби 19 га яқин машҳур ва шу билан бирга такрорланмас санъат асаралри ва дунёнинг неча асрлик осори атиқалари сақланаётган музейлар ва галереялари рўйхати берилган. Дунёнинг бу каби машҳур музейлари ва галереялари ҳамда жаҳон маданиятининг энг нодир намуналари сақланадиган яна кўплаб масканларга уйдан чиқмай бепул саёҳат қилиш имконини берган бу эълон барча талабаларни бирдек қувонтирди. Талаба қизлар онлайн олиб борилаётган ўқув машғулотларидан ташқари “Лувр”, “Эрмитаж”, “Санкт-Петербург музейи” каби музейларга хафта давомида онлайн саёҳат қилиб, ўзларининг бетакрор таассуротларини билдирдилар. Саёҳат жуда мазмунли ва фойдали ташкил этилди.

Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*