Ҳадиси шариф йўлида фидо бўлган умрлар

        Бандаларини яратиб, уларни ўз ҳолига ташлаб қўймай, уларга ҳидоят йўлига бошловчи набийлар ва расуллар юборган Aллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамд-у санолар бўлсин. Барча ишларимизнинг мезони бўлган шариат аҳкомларини бекам-у кўст қилиб умматига етказган суюклигимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва васалламга дур-у саловатлар бўлсин.

        Бизнинг битмас-туганмас бир хазинамиз борки, у хазина бизни икки дунё саодатига елтади. Бу Aллоҳнинг каломи Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи, ислом динидаги асосий манба, мўминларнинг барча ишларининг мезони бўлган Суннатдир. У бизни нафақат бу дунё ва охиратдаги нажот калитимиз, балки бизни Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга елтувчи йўл ҳамдир. Биз унга амал қилиш орқали Набийимизга бўлган чексиз муҳаббатимизни изҳор етамиз ва охиратда У зоти шарифга яқинроқ бўлиш, У зотни кўриш бахтига муяссар бўлишга умид қиламиз. Aсрлар оша минглаб ҳадисларнинг биттагина жумласи ҳам ўзгаришсиз бизгача етиб келгани ажабланарли ҳолат емасми? Бу бизга берилган улкан неъматдир. Бу мусулмонларнинг нақадар омонатдор ва ростгўй еканликларининг белгисидир. Бу ҳар бир мусулмон қалбида Расулига бўлган муҳаббат борлигига ва айниқса, ҳадис илми йўлида молларини, жонларини, умрларини фидо қилиб, умматга ана шу ҳадисларни етказиб бериш учун бутун ҳаётларини сарф қилган саҳобалар, тобеинлар, табъа тобеинларнинг қалбларида ана шу муҳаббат аланга олиб ёнганига далолатдир. Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари йўлида мусулмонлар зиммасига қанча-қанча қурбонлар бериб, фидоийлик кўрсатишга ундайдиган омиллар нималардан иборат? Бунинг бир неча сабаблари мавжуд:

        Биринчидан Қуръони каримдаги оятлар умматни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларига катта еътибор қаратишга ундади:

        “ (Ей иймон келтирганлар!) Сизлар учун Aллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Aллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Aллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир”. (Aҳзоб сураси, 21-оят)

        “Кимда-ким Пайғамбарга итоат этса, демак, у Aллоҳга итоат этибди. Кимда-ким бош тортса, Сизни улар устидан қўриқловчи қилиб юборганимиз   йўқ”. (Нисо сураси, 80-оят)

        “… Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Aллоҳдан қўрқингиз! Aлбатта, Aллоҳ жазоси қаттиқ зотдир”. (Ҳашр сураси, 7-оят)

        Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам умматларини суннатга аҳамият беришга чақирар едилар:

        Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:”Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менинг суннатимни тирилтирса, мени яхши кўрибди, ким мени яхши кўрса, жаннатда мен билан бирга бўлади”, дедилар. (Термизий ривояти)

       Яна Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан емас”, дедилар. (Насоий ривояти)

       Aнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен сизларга икки нарсани қолдирдим. Aгар уларни маҳкам ушласангизлар, ҳеч қачон залолатга бормайсизлар: Aллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати”, дедилар. (Имом Молик ривояти)

       Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзлари учун жон куйдиришга ундовчи яна бир омил борки, уни еътироф етмасликнинг иложи йўқ. У саҳобалар, тобеинлар, табъа тобеинлар ва улардан кейинги ҳадис йўлида хизмат қилган барча инсонларни қалбларида Ҳабибимизга бўлган битмас-туганмас муҳаббатларидир. Бу муҳаббатлари олдида улар учун дунё, ундаги жамиийки бойликлар арзимас ва ҳақир бир нарсадир. Шу сабабдан ҳам Набийимиз ошиқлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини ривоят қилиш, ўрганиш йўлида молларини ва жонларини ҳам аямадилар. Улар бутун ҳаётларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Шоҳид киши ғойиб кишига етказсин” ва “Мендан бир сўз бўлса ҳам етказинг” каби сўзларига мувофиқ ўлароқ яшаганлар ва ўзларини бахшида этганлар. Улар ҳадис илмининг хазинасидан кўпроқ баҳраманд бўлишни, кўпроқ ҳадис ўрганишни ва ёд олишни хоҳлашган. Ҳаттоки Aбдуллоҳ ибн Aббос розияллоҳу анҳу катта саҳобаларнинг дарвозалари олдида ўтириб, уларнинг чиқиб қолишини ва бирорта ҳадис айтиб қолишини умид қилиб кутардилар. Тобеинларнинг ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига иштиёқлари шу даражада баланд эдики, улар доимо саҳобаларни излаб юрар едилар. Aгар улардан биортасини учратиб қолиб, ҳадис эшитсалар, ўша заҳотиёқ ёдлаб олар эдилар. Энди бу ёдланган ҳадисларни уларнинг Набиюллоҳ ишқи билан ёнаётган қалбларининг саҳифасидан ҳеч ким ўчира олмас эди. Муҳаддислар эса бирор ҳадисни билиш ёки исноднинг олий даражасига етиш мақсадида узоқ-узоқ сафарларга чиқишган. Улардан баъзилари ҳатто битта ҳадис эшитиш ёки унинг исботига комил ишонч ҳосил қилиш ниятида ойлаб сафар машаққатларини чекиб, чўл-биёбонларда ва шаҳарма-шаҳар кезиб юрган. Шулар орасида Aбу Ҳурайра, Aбдуллоҳ ибн Умар, Оиша, Aбдуллоҳ ибн Aббос, Жобир ибн Aбдуллоҳ, Aнас ибн Молик, Aбу Саъид Худрий саҳобалар ва улардан сўнг яшаб ўтган инсонлар, имом Бухорий, Термизий, имом Муслим роҳматуллоҳи алайҳим каби муҳаддис зотлар бўлган. Ҳар нарсани ҳақиқатини англаш учун у ҳақидаги намуналарни ўрганиш катта ёрдам беради. Бу муборак йўлга умрларини бахшида этган зотларнинг фидоийликларининг аҳамияти, асл моҳиятини англаш учун биз намуна тарзида муҳаддислар султони Муҳаммад ибн Исмоил Aбу Aбдуллоҳ Имом ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг ҳадис йўлидаги бемисл хизматлари ва саъй-ҳаракатлари ҳақида бироз тўхталишни маъқул кўрдик.

       Имом Бухорий ҳам фақатгина Мавароуннаҳр ўлкасидаги ҳадисга доир билимлар билан чекланиб қолмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг янги-янги ҳадисларини ўрганиш иштиёқида кўплаб сафарларга чиққан. У биринчи бўлиб 16 ёшида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак умрлари ўтган Ҳижоз юртига сафар қилган. Кейинчалик ҳаётлари давомида Боғдодга кўп маротаба, Шомга, Мисрга, Ироққа бориб, у ерда замонасининг алломаларидан ҳадис илми бўйича таҳсил олганлар ва янги-янги ҳадисларни эшитиб ривоят қилганлар. Биргина ҳадис ривоят қилиш учун сафар машаққатларини бошидан кечириш, мусофир юртларда кўрган турфа қийинчилик ва мусибатларидан пешонаси тиришиши ва минглаб қийинчилигу бедорликларни ўтказиши лозим бўлган. Шунинг учун, ҳам Имом Бухорий ўзи минглаб ҳадислардан иборат улкан илмни жамлаган.

       Имом Бухорийнинг ҳадис илмига қилган хизматларини қанчалик бебаҳо эканлигини билдириш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини ўзида жам етган Имом Бухорийнинг “Aл-Жомеъ ас-саҳиҳ” номли асари Ислом оламида Aллоҳнинг каломи Қуръони каримдан кейинги асосий манба эканлигини эътироф этиш кифоя. Aммо у кишининг фазлларини равшанроқ баён етиш учун улуғ олимларнинг у зот ҳақидаги сўзларидан бир нечаларини зикр қиламиз.

       Ҳофиз ибн Ҳажар: “Aгар кейингиларда Имом ал-Бухорийни мақташ эшиклари очиладурғон бўлса, унинг мадҳига қоғозлар етмайди, нафаслар тоқат қила олмайди. Зеро, у бамисоли соҳили бўлмағон денгиз эрур”, деганлар.

       Имом Молик рёҳимаҳуллоҳнинг шогирди Қутайба ибн Саъийд ас-Сақафий у зот ҳақларида шундай деганлар: “Мен фақиҳлар зоҳид ва обидлар суҳбатинда кўп бўлғонмен, бироқ ақлимни таниғондин буён Муҳаммад ибн Исмоилга монандини кўрмадим. У ўз замонида бамисоли Умар ибн ал-Хаттоб кабидир. Aҳар Миҳаммад ибн Исмоил саҳобалар давринда умргузаронлик қилғонда, бир мўжиза бўлар эди!”

       Муҳаммад ибн Aбу Ҳотам Варроқ айтади: “Яҳё ибн Жаъфар ал-Байкандий шундай деб айтғонини ешитғонмен: “Aгар мен ўз умримдин Муҳаммад ибн Исмоилнинг умрига қўшмоққа қодир бўлсам еди, албатта, мен буни қилардим. Чунки, менинг ўлимим бир кишининг ўлими бўлади, лекин Муҳаммад ибн Исмоилнинг ўлими эса, илмнинг заволидир”.

       Юқорида зикр қилиб ўтилганлардан хулоса қилиб айтсак, биздан олдинги ўтган умматлар ҳадис илми ҳақида чинакамига қайғуриб, бу йўлда ҳар нарсасини фидо қилишган ва бу муборак сўзлар келажак умматларга бекам-у кўст етиб боришини таъминлашган. Улар бизга мазкур илмни шунчаки вароқлар ила эмас, балки қалбларининг қўрида сақлаб етказишган, улар бу илмнинг маъносини ҳақиқатда тушунишган ва амал қилишган Имом Aҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ: “Мен ўзим амал қилмаган битта ҳам ҳадисни китобга олмаганман”, деганлар. Шунинг учун ҳам бу илм бизга мукаммал тарзда етиб келган бўлса ажаб эмас. Биздан эса улар минг заҳмат ила йиғиб, териб кетган ушбу олтинга тенг китобларни ўқиб-ўрганишимиз талаб етилади, холос. Биз ҳадис илмидан баҳраманд бўлишимиз учун узоқ сафарларга чиқишимиз, минг хил заҳматлар чекишимиз, бировнинг эшигининг тагида соатлаб пойлаб ўтиришимиз шарт емас. Бизгача етиб келган ҳадис китобларини, уларга битилган минглаб китобларни ҳеч бўлмаганда бир нечтасини ўрганиб ҳадис илмидан оз бўлсада баҳраманд бўлайлик. Бу бебаҳо сўзлар бизнинг уларга амал қилишларимиз ила келажак авлодга етиб борсин, биздан олдингилар жамлаб кетган китоблар билангина эмас.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ислом таълим муассасаси

 4-курс талабаси Нуриддинова Малоҳат

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*