Фурсат

Бугунги кунларда бор ажиб ҳикмат,

Бунгача жисму- жон пойларди фурсат,

Бизмасми дунёга шўнғиган уммат,

Қўйинг энди бу ўтар фанони дўстлар

Тиллар зикр учун вақт талаш эрди,

Дунё гапларидан бўшамас эрди,

Кўзлар зеб зийнатдан хўп қамаш эрди,

Қўйинг энди риё – ғавғони дўстлар.

Қўллар дуо учун бўлганди илҳақ,

Оёқлар рукуда турсайди узоқ,

Қўйингки жисми жон Роббига муштоқ

Бошланг энди хилват, сафони дўстлар.

Ҳар оннинг ҳисоби сўралар бешак,

Биз кулфат атаган балкидир неъмат,

Ахир Ҳақнинг иши бўлмас беҳикмат,

Танимоқ фурсати Мавлони дўстлар.

 

Хадичайи Кубро аёл- қизлар ислом таълим муассасаси

3-курс талабаси Мирзаева Гулҳаё

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*