Баъзи фиқҳий истилоҳлар маънолари

Фуқаҳолар араб тилидаги шаръий ҳукмларга доир барча сўзларни бирма-бир ўрганиб, уларнинг маъноларини юзага чиқаришди. Ҳар бир сўзнинг луғатдаги ва истилоҳдаги маъноларини келтиришни йўлга қўйишди.
Бунинг натижасида, ўзига хос фиқҳий атамалар, сўзлар, истилоҳлар вужудга келди ва бундай сўзлар аста-секин кўпайиб борди. Уларнинг баъзиларини барча фиқҳий мазҳаблар бирдек ишлатса, баъзиларини ҳар бир мазҳаб ўзига хос ишлатадиган бўлди. Вақт ўтиши билан, фиқҳий луғат китобларига эҳтиёж туғилгандан сўнг, китоб ёзиш ишида ҳаммадан пешқадам бўлган фақиҳлар бу ишни ҳам осонлик билан йўлга қўйдилар. Ҳар мазҳабдан фиқҳ луғати бўйича китоб ёзадиган уламолар пайдо бўлиб, уларнинг асарлари уламолар, илм толиблари ва оддий кишиларга жуда кўп манфаъат берди ва бериб келмоқда.
Мана шундай китоблардан фойдаланган ҳолда қуйида “Мухтасарул Виқоя” китобида келган баъзи сўзларни луғавий ва истилоҳий маъноларини ёритишга ҳаракат қиламиз.
“البداية” луғатда бирор нарсани бошлашга айтилади. Жавҳарий бу сўзнинг тўрт кўриниши мавжудлиги айтганлар: بدأة مرأةкаби. بُدأة جُرأة каби. بُدوءَة مُروءَة каби بِداءَة مِلاءة каби.
“التسمية” сўзи “Бисмиллаҳ”ни айтмоқ” деган маънони англатади. Таҳоратни “бисмиллаҳ” билан бошлаш суннат амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ишларида “бисмиллаҳ”ни айтиб бошлаганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таҳорати йўқнинг намози йўқ. “Бисмиллаҳ”ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ”, дедилар”. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Яъни “Бисмиллаҳ”ни айтмай таҳорат қилган одамнинг таҳорати комил бўлмайди.
“رسغ” сўзи луғатда “билак” деган маънони билдиради. Истилоҳда эса билак билан кафт қўшиладиган бўғиндаги бироз туртиб чиқиб турадиган суякка айтилади. Икки қўлни билакаларигача уч марта ювиш билан бошлаш таҳоратнинг суннатидир.
“الترتيب” луғатда бирор нарсани тартиб билан қилишга айтилади. Истилоҳда эса баъзи нарсалар бошқаларига нисбатан аввалроқ ёки кейинроқ бажарилишига айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тартибли равишда, таҳоратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай қилганлар.
“الولاء” “Кетма-кет қилиш”. Таҳорат қилган киши бир аъзосини ювганидан кейин орага бошқа ишларни қўшмаслиги.
Таҳоратда “узоқлашиш” ва “икки нарсанинг ўртаси”дир. Таҳорат амалларининг ўртаси узоқлашгани учун шундай номланган.
“ناقض الوضوء” “Таҳоратнинг бузувчиси”. Ибн Арофа уни таҳоратсизликнинг сабаби деб таърифлаганлар. Таҳорат бузилиши учун у нарса аввало нажас бўлиши ва покланадиган жойга оқиши керак.
“نجس” Луғатда барча ифлосликни англатади. Истилоҳда эса намоз ва шунга ўхшаш нарсаларни мубоҳ қилишни ман қилинишини вожиб қилувчи ҳукмий сифатдир. Қон, бавл, мазий, вадий, хамр ва шунга ўхшаш бошқалар шулар жумласидандир.
Аллоҳ таоло Муддассир сурасида: “Ва кийимингни покла”, деган (4-оят).
Нажас покнинг зиддидир. Шаръий эътиборда ифлос саналган нарса нажас бўлади. Нажас икки турга бўлинади:
1. Ҳақиқий нажас. Луғатда: қон, пешоб каби айни ифлос нарсадир. Шариатда: намозни ман қиладиган ифлослик ҳақиқий нажасдир.
2. Ҳукмий нажас. Бу аъзоларга етган маънавий ҳолат бўлиб, намозни ман қилади. Унинг кичик бетаҳоратлиги таҳорат қилиш билан, катта бетаҳоратлиги ғусл қилиш билан кетади.
Ҳақиқий нажосат енгил, оғир, қуруқ, ҳўл, кўринадиган ва кўринмайдиган турларга бўлинади.
“القيء” “Ал-муъжамул васит” китобида “قيأ” кўринишида келган бўлиб, еган ёки ичган ёки ошқозонга ёқмаган нарсаларни чиқаришга ишлатилади.
Агар одам қон қусадиган бўлса, таҳорати кетади. Оғизни тўлдириб чиққан ҳар бир қусуқ кетказади. Аммо у оғизни тўлдирмаса ва қон аралаш бўлиб, тупук қизғишроқ бўлса ҳам таҳорат кетади.
“حدث” сўзи луғатда аввал бўлмаган нарсанинг бўлишига айтилади. Истилоҳда эса намоз ва шунга ўхшаш нарсаларни ман қилувчи ҳукмий нажасдир. Ва у икки турдир: 1.Ухлаган пайтда ақлнинг кетиши, мастлик, жиннилик ва ҳушдан кетиш. 2.Аёлларни ва закарни ушлаш. Лекин ҳанафий мазҳабига кўра аёллар ва закарни ушлаш ила таҳорат кетмайди.
“الجنون” Яхши ва ёмон ишларни ажрата олиш қобилиятининг кетиши. Жиннилик ҳолати худди уйқу ва ҳушдан кетиш ҳолатлари каби ақлнинг кетиши туфайли юзага келади.
“المستعمل” Барча таҳоратсизликни кетказадиган ёки қурбат учун баданга ишлатилган нарса. Бундан таҳорати бўлатуриб, савоб учун яна таҳорат қилиш тушунилади. Бундай сув билан таҳорат олинмайди, лекин нажасдан покловчи ҳисобланаверади.
“الإهاب” Ошланмаган тери. Баъзилар уни ошланадими ёки ошланмайдими барибир дейишган бўлса, бир қавм гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг терисига бу сўз ишлатилмайди дейишган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“У киши: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлади”, деганларини эшитганман”, деган”.
Бошқа бир ривоятда:
“Қайси бир ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлади”, дейилган.
“دبغ” деб теридан ҳўл нажас ва ёмон ҳидларни кетказишга айтилади ва бу ошлаш деб номланади. Бунда ошлашнинг барча турлари кўзда тутилади. Нима қилса ҳам терининг қўланса ҳидини оладиган ва уни бузилишдан сақлайдиган нарса бўлса кифоя. Унинг энг ози туз сепишдир.
“مكروه” сўзи “الكره” сўзидан олинган бўлиб, муҳаббат ва розиликнинг тескарисидир. Макруҳ ҳукмда мандубнинг зиддидир. Уни тарк қилганга савоб, бажарганга иқоб бор. Уни ҳалол санаганга куфр ҳукми берилмайди. Макруҳ 2 хил бўлади:
• Шариат қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган амалга макруҳи таҳримий дейилади.
• Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат таъйин қилмаган ҳолда талаб қилган амалга макруҳи танзиҳий дейилади.
Мушук, қўйиб юборилган товуқ, йиртқич қушлар ва уйлардан маскан оладиган сичқон, калтакесак каби ҳайвоналрдан ортган сувда таҳорат олиш макруҳдир.
“مشكوك” сўзи луғатда “гумон” “икки қарама-қарши томон ўртасида тўхташ” деган маъноларни англатади. Унинг истилоҳий маъносини эса шайх Закарийё икки тарафи тенг бўлган нарса деганлар. Роғиб айтади: “Инсонлар учун икки қарама-қарши томоннинг тенг бўлишидир. Шак баъзан бир нарса хусусида бўлади; у ўзи борми ёки йўқ? Баъзан эса унинг жинсида бўлади; у қайси жинсга тегишли? Ва баъзан сабабларининг кўринишига кўра унинг мақсадларида бўлади.
Шак билмасликнинг бир туридир. Шак ундан хосроқдир. Чунки билмаслик икки қарама-қарши нарсанинг асли тўғрисидаги илмларнинг йўқлигидир. Ҳар бир шак жаҳолатдир, акси эмас”.
Нававий айтадилар: “фиқҳ китобларида бу сўзни бир нарсанинг бор ёки йўқлигида иккиланганда ишлатилади. Бунда икки эҳтимол тенглаштириладими ёки бири фарқи йўқ”.
Усулшунослар агар иккита эҳтимол тенг келиб қолса у шакдир, дейдилар.
“Мухтасарул Виқоя”да бу сўз “Ортган сувлар” мавзусида келган. Унга кўра эшак ва хачирдан ортган сув шаклидир. Таҳорат олувчи ундан бошқасини топа олмаса, ундан таҳорат қилиб, кейин таяммум ҳам қилади.
Юқорида таҳоратнинг суннатлари, макруҳлари, терини ошлаш қудуқлар ҳукмига оид сўзларнинг луғавий, истилоҳий маънолари ва уларга доир баъзи ҳукм ва маълумотлар келтирилиб ўтилди. Кейинги мақолаларимизда ҳам поклик мавзусига доир бошқа истилоҳларнинг ишлатилиши ҳақидаги маълумотларни бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар таълим муассасаси
4-курс талабаси Ислома Муҳаммадодилова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*