НАМОЗДА МАКРУҲ АМАЛ ҚИЛИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК

Намозда макруҳ амаллар қайсилар эканинлигини билиб олиш ва уларнинг ҳар биридан ўз ибодатини сақлаш мўъмин банданинг бурчидир. Намоздаги макруҳ амаллар намозни бузмасада, унинг савобини камайтиради, комил тарзда адо этилишига халал беради. Атайин ушбу ишларни қилган банда эса қаттиқ гуноҳкор бўлади.
Намоз исломнинг буюк ва асосий рукнларидан бири ҳисобланади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Расулуллоҳ сав шундай марҳмат қилганлар: «Ислом беш нарса устига барпо қилинган, Аллоҳни ягона деб билиш, намозни қоим қилиш, закот бериш, рамазон рўзаси ва ҳаж»
Беш вақт намоз фарзлиги Қуръонда ҳам, суннатда ҳам, ижмоъда ҳам қайта-қайта таъкидланган. Намоз балоғатга етган ҳар бир мусулмон учун фарзи айн бўлиб, ҳар ким ўзи учун намоз ўқимоғи фарздир.
قَالَ اللهُ تَعَالَى: ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир», (Нисо сураси, 103-оят)
وَقَالَ: ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ
«Ва намозни тўкис адо эт. Албатта, намоз фаҳш ва мункар (ишлар)дан қайтарадир», (Анкабут сураси, 450-оят)

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: إِنِّي افتَرَضْتُ عَلَى أُمَّتِكَ خَمْسَ صَلَوَاتٍ وَعَهِدْتُ عِنْدِي عَهْدًا أَنَّهُ مَنْ جَاءَ يُحَافِظُ عَلَيْهِنَّ لِوَقْتِهِنَّ أَدْخَلْتُهُ الْجَنَّةَ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهِنَّ فَلاَ عَهْدَ لَهُ عِنْدِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар».
Намоз уч қисмга бўлинади:
1. Фарз намозлар. Фарз намозлари фарзи айн ва фарзи кифоя бўлиши мумкин.
А) Фарзи айн бу беш вақтлик намозлар ва жума намозидир
Б) Фарзи кифоя бу бир қанча мусулмонлар ўқисалар бошқалардан соқит бўладиган намоздир. Бунга жаноза намози мисол бўлади.
2. Вожиб намозлар. Бундай намозларни адо этиш фарздан бироз камроқ ва суннатдан бироз кўпроқ шаклда талаб қилинган бўлади. Витр намози ва бошлагандан кейин бузган нафл намозининг қазоси бунга мисол бўла олади.
3. Суннат намозлар. Бу намозлар ҳам икки турли бўлади.
А) Суннати муаккада ёки ротиба
Б) Суннати мустаҳабба
Ушбу намозларнинг барчасида мўъмин банда хатоликларга йўл қўйишдан сақланиши лозим. Намозда макруҳ саналадиган амалларни бирма-бир келтиришдан аввал макруҳ тушунчаси ҳақида бироз маълумот бериб ўтамиз. Макруҳ икки хил бўлади:
Макруҳи таҳримий (ҳаром ҳисобланадиган макруҳ).
Шариат (оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларнинг ипак ёки тилло истеъмол қилиши каби ишлар мисол бўлади.
Ҳанафийларда макруҳи таҳримийни қисқа қилиб «макруҳ» деб қўйилади. Уларнинг наздида макруҳи таҳримий ҳаромга жуда яқин нарса ҳисобланади. Аммо уни инкор қилган киши кофир бўлмайди.
Макруҳи танзиҳий (озодалик макруҳи).
Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат та¬йин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан тоҳарат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк қилишлар мисол бўлади. Макруҳи танзиҳийни тарк қилган одам савоб олади. Уни қилган одам иқобга учрамаса ҳам, маломатга қолади. Макруҳи танзиҳий ҳалолга яқин ҳисобланади.
 Намознинг вожибларидан бирини тарк қилиш билан макруҳи таҳримий юзага келади.

 Намознинг суннат ва мустаҳабларидан бирини тарк қилиш сабабли эса макруҳи танзиҳий амални бажарилган бўлади.

Намозда қуйидагилар макруҳ:
 Бирор шаръий мақсадсиз кийим ёки баданнинг бирор жойини ўйнамоқ. Чунки бундай ишлар хушуънинг тарк қилинишига сабаб бўлади. Агар сажда қилиш учун майда тошчаларни текислашга тўғри келса фақат бир мартагина текислаш мумкин. Агар намозхон кўп амал қилмай ўзига озор бераётган жойини қичиса, ёки халал бераётган терни артса, макруҳ бўлмайди. Кийими билан ёки бошқа нарса билан ўзини бир ёки ундан кўп марта елписа макруҳ бўлади.
 Бармоқларни қарсиллатиш ва бир-бирига киргизиш ҳатто таҳорат олиб, намозни кутиб ўтирганда ва унга кетаётганда ҳам макруҳдир. Расулуллоҳ сав бу ҳақида шундай деганлар:

عَنْ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه و سلم قَالَ: إِذَا تَوَضَّأَ أَحَدُكُمْ فَأَحْسَنَ وُضُوءَهُ ثُمَّ خَرَجَ عَامِدًا إِلَى الْمَسْجِدِ فَلاَ يُشَبِّكَنَّ بَيْنَ أَصَابِعِهِ فَإِنَّهُ فِي صَلاَةٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ بِسَنَدٍ مُوثَقٍ.

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра масжидни қасд қилиб чиқса панжаларини бир-бирига гирра қилмасин. Чунки у намоздадир», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ишончли санад ила ривоят қилганлар.

 Қўлни белга қўйиш, бўйнини буриб ёнига қараш, эркак кишининг билакларини ерга тўшаб олиши.
Аллоҳ таоло намоз ўқиётган вақтида бандага модомики у алангламаса, қараб туриши. Бас, қачонки алангласа, ундан юз ўгириши ҳақида кўплаб саҳиҳ ривоятлар келган.
 Енгларни шимариб олиш, кийимининг этаги тупроқ бўлмасин деб кўтариб олиш. Чунки бу ишлар намозни менсимаслик ва кибрнинг кўринишларидан биридир.
 Кўйлак ҳам кийишга имкони бўла туриб, шалворнинг ўзида намоз ўқиш.
Абу Ҳурайра ра дан ривоят қилинишича Расулуллоҳ сав “Ҳеч бирингиз елкасига бирор нарса киймай битта кийим билан намоз ўқимасин” деганлар.
 Кийимни одатдагидек киймай елкасига осилтириб олиш.
 Намозда оғзини бирор мато билан ёпиб, ўраб олиш.
 Намозда қўли ёки боши билан ишора қилиб, саломга алик олиш. Чунки бу намоз амалларидан ҳисобланмайди.
 Эркак киши саллани ёки бирор рўмолни бошнининг атрофига пешоналари билан ўраб олиш.
 Атайлаб бирор бир ҳидни ҳидлаш, жойнамозининг сажда қилинадиган жойига, сажда қилганида ҳидлаш учун хушбўйлик суртиб қўйиш.
 Намозда ҳеч бир заруратсиз кўзларини юмиб олиш ва шунингдек кўзларни юқорига қаратиш.
عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: مَا بَالُ أَقْوَامٍ يَرْفَعُونَ أَبْصَارَهُمْ إِلَى السَّمَاءِ فِي صَلاَتِهِمْ! فَاشْتَدَّ قَوْلُهُ فِي ذَلِكَ حَتَّى قَالَ: لَيَنْتَهُنَّ عَنْ ذَلِكَ أَوْ لَتُخْطَفَنَّ أَبْصَارُهُمْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ التِّرْمِذِيَّ. وَلَفْظُ مُسْلِمٍ: لَيَنْتَهِيَنَّ أَقْوَامٌ يَرْفَعُونَ أَبْصَارَهُمْ إِلَى السَّمَاءِ فِي الصَّلاَةِ أَوْ لاَ تَرْجِعُ إِلَيْهِمْ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб кўтарадилар!» дедилар.
Сўнгра бу ҳақда сўзлари шиддатли бўлди ва:
«Ёки, албатта, бу ишдан тўхтайдилар ёки кўзлари олинур», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Муслим келтирган лафзда:
«Ёки қавмлар намозда кўзларини осмонга кўтаришдан, албатта, тўхтайдилар ёки бўлмаса, кўзлари уларга қайтмайди», дейилган.

 Сажда ҳолатида қўл ва оёқ бармоқларини қибладан бошқа тарафга буриш ҳам макруҳ саналади, чунки бу суннатга зид хатти – ҳаракатдир.
 Рукуъ ҳолатида икки қўлни тиззага қўймаслик ва жалса яъни қаъда вақтида соннинг устига қўймаслик ҳам суннатни тарк қилиш бўлганлиги учун макруҳдир.
 Оғзига эриб кетмайдиган бирор нарса солиб олиш қироатни яхшилаб бажара олмаганлиги ва намоздан чалғитганлиги учун макруҳдир. (Эриб кетадиган нарса солиш ва уни ютиш намозни бутунлай бузади)
 Салласининг бирор учига ёки бошидаги ёпинчиқнинг бирор четига сажда қилиш агар ерни ҳис қилиб турса ҳам ножоиз. Лекин бу иш агар узри бўлса макруҳ бўлмайди. Анас ибн Молик айтадилар: “Биз Расулуллоҳ сав билан намоз ўқиётганимизда, куннинг жазирамалиги туфайли сажда қиладиган жойларимизга кийимимизнинг четларини қўйиб олардик.”
 Йўл ўртасида, қассобхонада, ахлатхонада, мақбарада, ҳаммомда, ҳайвонларнинг қўраларида, ғасб қилиб олинган ерларда намоз ўқиш макруҳ. Агар ҳаммаомнинг алоҳида кийиниш хонаси бўлса ва мақбараларнинг алоҳида намозхоналари бўлса, у ҳолда намоз ўқиш жоиз.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه و سلم نَهَى أَنْ يُصَلَّى فِي سَبْعَةِ مَوَاطِنَ فِي الْمَزْبَلَةِ وَالْمَجْزَرَةِ وَالْمَقْبَرَةِ وَقَارِعَةِ الطَّرِيقِ وَفِي الْحَمَّامِ وَفِي مَعَاطِنِ اْلإِبِلِ وَفَوْقَ ظَهْرِ بَيْتِ اللهِ الْحَرَامِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойда намоз ўқишдан наҳий қилдилар: ахлатхонада, қассобхонада, мақбарада, йўл ўртасида, ҳаммомда, туя боғланадиган жойда ва Байтуллоҳул ҳаромнинг устида».
 Қалбни машғул қилиб турадиган ва хушуъга ҳалал берадиган ҳолатларнинг барчаси макруҳдир. Жуда егиси келаётган таом ёки ичимлик ҳозир бўлганда, катта ёки кичик ҳожат қистаб турганда, қорин дам бўлиб турганда ҳожатини чиқармай намоз ўқиш макруҳ.
Оиша ра дан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки томондаги чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар».
Таом ҳозир бўлганда намозни кейинга суриш керак. Албатта, намознинг вақти чиқиб кетгунча таом еб ўтирилмайди. Қазои ҳожати қистаб турган одам ҳам намозини кейин ўқийди. Қорни дам бўлиб, ел қистаб турган одам ҳам намоз ўқимай туради. Бундай ҳолларда бўшаниб олиб, янги таҳорат қилиб, кейин хотиржам намоз ўқилади.
 Намозхоннинг хаёлини чалғитадиган ҳолатлардан яна бири ечиб қўйган оёқ кийимини биров ўғирлаб кетишидан хавсирайдиган жойларда намоз ўқишдир. Агар инсон шундай хавф бор жойларда намоз ўқийдиган бўлса, энг афзали оёқ кийимини халтага солиб, ёнига олиб келиб қўйишидир.
 Намоздаги оятлар ва тасбеҳларнии қўлнинг бармоқлари билан санаш ҳам намозхонни чалғитгани учун макруҳ саналади.
 Имомнинг меҳробга кириб олиб намоз ўқиши, ёки муқтадийлардан юқорироқ жойда ўқиши макруҳдир. Чунки бунда аҳли китобларга ўхшашлик бордир.
 Муқтадий сафларнинг энг охирига бир ўзи туриб ўқиши ҳам макруҳ, лекин олдинги сафларда умуман жой қолмаган бўлса макруҳ эмас.
 Агар бир имомни ундаги ёмон кўрилишга арзийдиган бирон сифат сабабли қавм умуман ёқтирмайдиган бўлса, ўша имомнинг имомлик қилиши макруҳ саналади. Агар қавмнинг ёмон кўришига арзирлик сабаб бўлмаса, фақатгина ҳавои нафсларидан келиб чиқиб ёқтирмаётган бўлсалар, унда ушбу имомнинг уларга намоз ўқиб бериши макруҳ эмас.
 Имомнинг қавмга қийинлаштириб юборадиган даражада узун намоз ўқиб бериши, ёки аксинча жуда тез ўқиши ҳам макруҳдир.
 Имомнинг муқтадийлар унга луқма беришларини кутиши ва қайта-қайта намозда бунга ишора қилиши макруҳдир. Агар намозда оятни эслай олмаса, намозга етарли даражада қироат қилган бўлса, рукуъга кетгани афзалдир.
 Намозхон намозида зам сураларни таъйин қилиб олиши мумкин эмас, масалан бомдод намозига фалон сураларни, пешин намозига фалон сураларни ўқийман деб танлаб олиш ножоиз.
 Намозда бир ракатда ёки икки ракатда бир сурани такрорлаш ҳам макруҳ. Лекин бундан бошқа сурани ёд олмаган бўлса, ёд олгунича шундай қилиши мумкин. Нафл намозларда эса бир сурани такрорлашнинг зарари йўқ.
 Намозда қироат тартибига хилоф равишда зам сура қўшиш ҳам макруҳ. Наас сурасидан юқорига қараб ўқилмайди, аксинча ёд олган сурасининг мусҳаф тартиби бўйича энг аввалгиларидан бошлайди. Масалан намозга кафирун, наср, масад, ихлос, фалақ ва наас сураларини зам қилмоқчи бўлса, кафирун сурасидан бошлаб ўқилади. Агар намозхоннинг эсидан чиқиб тартибга риоя қилмаган бўлса, гуноҳ бўлмайди.
 Жонли нарсаларнинг сурати ва ҳайкаллари бўлган жойларда намоз ўқиш макруҳдир. Бу нарсалар агар намозхоннинг олдида бўлса макруҳ таҳримий бўлади. Агар намозхоннинг тепасида бўлса, бироз енгилроқ бўлсада макруҳ, ўнг ва чап тарафида ёки ортида бўлиши ҳам оз бўлсда макруҳ саналади. Булардан сақланган афзал.
 Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остдан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Сурат жуда кичик бўлса ёки боши ўчирилган бўлса, майли.
 Намозхоннинг олдида тандир, ёниб турган ўчоқ ёки чўғ турган ҳолида намоз ўқиши макруҳдир. Чунки бунда мажусийларга ўхшашлик бўлиб қолади. Лекин намозхоннинг олдида шам, фонус, шамчироқ, қандил каби нарсалар турган бўлса макруҳ эмас.
 Намозхон одамлар ўтадиган жойда олдига сутра қўймасдан намоз ўқиши ҳам макруҳдир.
 Намозда турганида у ён бу ёнга оғиш ҳам макруҳ. Бунинг тик тургандаги ҳоли бир оёқга оғирликни солиб туриш, кейин иккинчисига солишда кўринади.
 Яхшиси бўла туриб ўта кўримсиз, ҳароб аҳволдаги кийимда ва бош яланг (хорликни изҳор қилишдан бошқа ҳолда) намоз ўқиш макруҳдир. Баъзилар буни иш кийими, уй кийими бўлиши ҳам мумкин, деганлар. Бош яланглик виқорсизлик ҳисобланганидан, бу ҳолда намоз ўқиш макруҳ ҳисобланган. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, аҳли солиҳ уламолар ва ўтган барча улуғлардан ҳеч ким бош яланг намоз ўқиган эмас. Ҳаж ва умрага ўхшаш ибодатларда, яъни, банданинг Аллоҳ олдида хорлигини изҳор қилувчи мақомларда бош яланглик хушуъ ва синиқлик аломати бўлади.
 Масжиднинг эшигини қулфлаш макруҳ. Намоздан бошқа вақтларда масжидга қулф солиш намозни манъ қилишга ўхшаб қолгани сабабли макруҳ ҳисобланган. Али қори раҳматуллоҳи алайҳи бизнинг замонимизда масжидлардаги буюмларни сақлаш учун қулфланса, ҳечқиси йўқ, деганлар.
 Масжиднинг томида жинсий яқинлик ва қазои ҳожат қилиш макруҳдир. Ичида намозхонаси бор уйда бу нарсалар макруҳ эмас. Чунки, масжиднинг томи ҳам масжиддан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, масжиднинг устидаги одам унинг ичидаги имомга иқтидо қилса, жоиз бўлади. Масжид ичида эътикоф ўтирган одам унинг устига чиқса, эътикофи бузилмайди.
 Рукуъга бораётганда ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтариш.
 Иккинчи ракат қироатини биринчи ракат қироатидан узун қилиш.
 Рукуъ ва саждада қироат қилиш.
 Намоз асносида туфлаш, эснаш.
 Фарзнинг кейинги икки ракатида сура ёки оят қироат қилиш.
 Чўнқайгансимон ўтириш ва чордона қилиб ўтириш каби ишлар ҳам намозда макруҳ саналади.
Расулуллоҳ сав ўз умматларига қарата “Мен ўқиганимдек намоз ўқинг” деб буюрганлар. У зотнинг намозлари жуда гўзал эди, намоз у зотнинг кўз қувончлари эди. Намозимизни бехато ўқий олишимиз учун бизга Қуръон ва ҳадислардан, саҳобаларнинг сўзлари ва ижмоларидан етарлича кўрсатмалар келган. Намоз ҳақида саксондан зиёд оятлар нозил бўлган, минглаб ҳадислар ривоят қилинган. Ислом фиқҳидаги энг катта жой ажратилган мавзулардан бири ҳам намоз бобидир. Шундай экан мўъминнинг меърожи бўлган намозимизни нуқсонсиз адо этишга интилайлик.

Хадичаи Кубро аёл- қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси катта ўқитувчиси Ибрагимова Сурайё

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*