Мадрасам соғинчи

Бугун чоршанба 1 апрель соат 8:35 бӯлди. “Online” дарс учун “виртуал” мадрасага кетябман. Дарслар тартиб бӯйича берилмоқда. Кӯпчилик тармоқда, бир-бири билан алоқада… Бир қараганда, хаммаси рисоладагидек, шундайми? Афсуски ундай эмас. Бу ерда кеч қолсак дакки берувчи устозлар йӯқ, кеч келгани учун тушунтириш хати ёзувчилар йӯқ. Дарс бошланганда жӯр бӯлиб саловат айтадиган талабалар-у, уларнинг саломига табассум билан алик олувчи устозларимиз йӯқ. Келиб кетишимизда хурсанд кутиб оладиган ходима устозларимиз ва Нилуфар устозимизнинг ширин таомлари йӯқ. Ва энг муҳими ӯзи кичик бӯлсада “юраги” кенг мадрасамиз йӯқ.
Ушбу “таътил” бизга иккита асосий нарсани ӯргатди. Биринчиси, илм олиш қандай катта неъмат эканлигини. Иккинчиси, Аллоҳ таолодан келган ҳар бир нарсанинг гӯзал эканини англашни.
Шу вақтгача илм олиш, мадраса катта неъмат эканини айтувчиларга “ҳа, албатта неъмат” дер эдик-ку, лекин унинг ҳақиқатан қай даражадаги неъмат эканлигини, ундан айрилиш эса қандай машаққат эканлигини тафаккур қилмас эканмиз. “Неъматнинг қадри уни олиб қўйилганда билинади” деган гапнинг қанчалик ҳақиқатлигига энди кўп-кўп амин бӯлябмиз. Бизнинг бӯш вақтларимизни қӯлдан бой беришимизга сабабчи “бош айбдор”нинг айнан шу эканлигини ҳам англаб борябмиз. Нега улуғ саҳобалар, уламолар мана шундай уламо бӯлиб етишишган, чунки улар неъматларни ӯз вақтида қадрлай билишган.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар бӯлсинки, бизга мадрасамизни бутунлай тарк этмасимиздан аввалроқ унинг нима эканлигини англатди. Шаксиз, Аллоҳ таоло тарафидан юборилган ҳар бир ишда ҳайр бор. Энди ишонаманки, ҳар бир талаба: “Қайтганимдан сӯнг бошқача бӯламан” деяётган. Ҳар бир талабанинг кӯнглида чексиз соғинч.
Ҳозир мадрасамиз жуда чиройли тусга кирган бӯлса керак. Баҳорнинг айни мана шу вақтини мадрасада ӯтказишни жуда хоҳлаётган эдим. Дарахтлардан тӯкилаётган гул баргларини томоша қилишни, дарахтларнинг соясида Қуръон ӯқишни ва Қуръон китобимга гул япроқларининг Аллоҳнинг раҳмати ӯлароқ аста тӯкилишини жуда яхши кӯрар эдим. Имтихон арафасида устозларга мониторинг топшириш учун ҳаяжонланиб, уларнинг хонаси олдида туришимиз, устозларимизни дарвозагача кузатиб қӯйиш учун уларни кутиб туришимиз, уларга тинимсиз саволлар беришимиз, уларнинг гӯзал аҳлоқлари-ю, ёқимли овозлари, жума куни қилинадиган хатм дуоларимиз, азон вақтида зикр қилиб ӯтиришимиз, хуллас барча-барчаси жуда катта неъмат экан. Уларнинг ҳар бир сониясини соғиндик. Аллоҳ Таоло барчамизни тез орада чиройли аҳлоқ ва ҳайр баракот билан учрашишлигимизни насиб айласин. Амин.

 

Собирова Рухсора
Хадичаи Кубро ӯрта-махсус аёл-қизлар

ислом таълим муассасаси
3-курс талабаси.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*