ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА “ТАЛАБА ҚИЗ БИТИГИ” ЛОЙИҲАСИ

Жорий йилнинг 9 май куни таълим муассасасида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан онлайн шаклда “Талаба қиз битиги” лойиҳаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 9 май куни таълим муассасасида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан талаба қизлар ўртасида онлайн шаклда “Талаба қиз битиги” лойиҳаси ташкил этилди. Бу лойиҳага кўра, талаба қизлар уруш йиллари, унда қатнашган ва жонини қурбон қилган жонкуяр халқ, ватан хизмати, бугунги кунда уруш қатнашчиларига қаратилаётган эътибор, Президент Ш.Мирзиёевнинг бу борада амалга оширган ишлари ёритилган видео роликлар бўйича ўзининг фикрини билдириб, 4 та курс ичидан энг чиройли ва таъсирли фикрлар сайтга қўйилди.

Бу лойиҳа талаба қизларда ватанга муҳаббат, уруш йилларида қатнашиб бизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаётимиз учун ўз жонини қурбон қилганларга ҳурмат, эҳтиром туйғусини кучайтириш, бугунги неъматлар шукронасини қилишга тарғиби бўлиб, лойиҳада қизлар жуда фаол иштирок этдилар. “Талаба қиз битиги” лойиҳасида 4 та курс талабалари орасидан 9 та талаба қизнинг фикрлари танлаб олинди ва бу лойиҳа жуда мароқли ва манфаатли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар

бўйича директор ўринбосари

 Зайнаб Комилжонова

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*