Соғинч ила…

Мусофир кўксида ватан соғинчи,

Онаизор қалбида дилбанд соғинчи,

Кимга ота-она, ёр-дўст соғинчи,

Бу дам бизга етди дийдор соғинчи.

Ҳар манзилдан сўлим , ҳар ердан ортиқ,

Мадрасам биз сенга бўлдикку интиқ,

Фаришталар қуршаган маконим менинг

Бу даргоҳ бизларга Роббимдан тортиқ.

Устозим, маёғим, бу он қадрингиз

Яна ҳам ҳар недан ортиқроқ сездик.

Нурли юзингиз-у иссиқ тафтингиз,

Илм боғингизда хаёлан кездик.

Толибам, муслима- мўминам менинг,

Оллоҳ учун суйганим қанийди сенинг,

Дийдорингни кўриб, эшитсам сўзинг,

Менингдек айт сен ҳам муштоқми ўзинг?

Булбулларни ўртар наво соғинчи,

Ошиқларни ўртар Мавло соғинчи,

Бу дам бизга етди дийдор соғинчи,

Не тонг ўртар дўст-у ахёр соғинчи.

Хадичайи Кубро аёл- қизлар ислом таълим муассасаси

3-курс талабаси Мирзаева Гулҳаё

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*