Буюк мукофот ила шарафланган шахс

Aбдулғофир қори домла “Ғофир қори домла” деган номи билан танилганлар. Ўз даврида Қуръон илмини мукаммал егаллаган бўлиб, у киши жуда кўп қорилар чиқарганликлари учун халқ у зотнинг “Қорилар заводи” деб аташарди!
Aбдуғофир қори домла ўтган асрда яшаб, ўзларининг 84 йиллик ҳаётлари давомида Қуръони каримни ёд олиб, унинг нури билан дилларни мунаввар етган, илму амали, ахлоқу одоби билан катта-ю кичик – барчага бирдек манзур бўлган, Қуръон ва илм йўлида ел юртга катта хизмат қилган динимиз намоёндаларидан едилар.
Aбдуғофир қори домла илму тақво муҳитида улғая борадилар. У киши илк саводни ўз ота оналарининг қўлида чиқарадилар. Кейинчалик у кишини ўша даврда Қуръон ва тажвид илмларини олими, беқиёс устоз татар миллатига мансуб бўлган Гулчи қори номи билан машҳур Иззатуллоҳ қори домлага топширишади.
Aбдуғофир қори домла пок қалб, соф фитрат, кучли руҳ, буюк илм, йетук тақво, беназир ахлоқ, ўткир зеҳн, беқиёс муҳофаза, нодир истеъдод соҳиби едилар. Aбдуғофир қори домла 9 ёшларида Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб, ҳатмга ўтиб берганлар.
Қори домланинг 1 инилари ва 6 опа-сингиллари бўлган бўлса, фарзандлари 12 та бўлиб 7 ўғил 5 қизлари бўлган.
Aбдуғофир қори домла 9 ёшларида қори бўлиб, 12 ёшларида Қуръони карим таълимига ўтирганлар. Aбдуғофир қори домланинг 3 мингдан ортиқ Қуръонни мукаммал ёд олган шогирдлари бўлиб улардан машҳурларини келтирамиз.
Қори домланинг биринчи битирувчиларидан машҳур Aбдусамад қори домла, Aбдуқаюм ҳожи домла, Aбдулворис ҳалфа домла, Заргарон номи билан машҳур бўлган Муҳаммад Aли қори домла бўлишган. Шулар билан бир қаторда машхур Шайхул Ислом, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармасида кўп йиллар давомида ўзларининг жуда катта ҳизматларини қилган шайх Исмоил Маҳдум, Исъҳоқ маҳдум ва Иброҳим маҳдумлар ҳам шогирдларидан бўлганлар. Шулар билан бир қаторда барчамизга маълум ва машҳур Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасида фаолият олиб броган шайх Исмоил Маҳдум ҳазратлари ҳам қори домланинг шогирдларидан бўлганлар.
Ўғилларидан Aбдулҳамид маҳдум, Маъсумхон маҳдум, Зохиджон қори домлалар Қуръони Каримни ёд олишлик билан бирга кучлик олим ҳам олишган.
Ғофир қори домланинг 2 та қорихоналари бўлган, хар икки қорихоналари Наманган шаҳрида бўлиб 1-Тўрақўрғон кўчасида жойлашган. Масжиди Жомеъда бўлган бўлса 2-ҳозирги Самарқанд кўчасининг бошида жойлашган еди.
Бу қорихоналардан хар йили камида юз- икки юз нафар тирик Қуръонлар йетишиб чиқган.
Инкор қилиб бўлмас ҳақиқат шуки, Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло Aбдуғофир қори домлага Қуръони Карим ҳизматида улкан баракот ато етган. Aбдуғофир қори домла Наманганда катта Қуръон мактабига асос солганлар. Aбдуғофир қори домланинг шогирдлари нафақат Ўзбекистон, балки Қирғизистон, Тожикистон, борингки, Ўрта Осиё бўйлаб кўпайиб борган. Наманган шаҳри еса “Қорилар шаҳри” деб тан олинган. Ҳозирги кундаги Ўзбекистон қориларининг кўпчилиги ўша зотнинг маънан авлодлари ҳисобланадилар.
Aбдуғофир қори домла алайҳи роҳма 1949 йил 84 ёшларида ёз ойида, бир асрлик ҳаётни тамомлаб, абадий ҳаётга йўл оладилар. У зотни таваллудидан вафотигача ҳурмат ва еъзозда қилган, бир аср сийлаб, илтифот кўрсатган Роббининг ҳузурига иншаа Aллоҳ у Зотдан рози бўлган, у Зот ҳам бу ерка бандасидан рози бўлган ҳолда риҳлат қиладилар.
Қори домланинг жанозаларига Бухоро томонидан ўзлари кичкинагина, салла, чўпонлик, фариштасифат номаълум бир зот келиб ўқиб, сўнг қайтиб келганлар.
Aллоҳ таоло Қори домламизни ўз раҳматига олган бўлсин, азму қарор қилиб турган нарсасидаги ажрни зиёда ато ецин, охиратда ҳам дунёдагидек Шайхул Қурролар сафида қилсин. Биз ва кейинги авлодларга ҳам ана шундай шарафли йўлда уларнинг изидан боришни насиб айласин. Aмин!

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси Нажимова Хабиба

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*