Aллоҳ каломи ила мунаввар қалб соҳиби

Aбдулмалик қори домла ўтган асрда яшаб, ўзларининг қисқагина ҳаётлари давомлари Қуръони каримни ёд олиб, унинг нури билан дилларни мунаввар етган, илму амали, ахлоқу одоби билан катта-ю кичик, барчага бирдек манзур бўлган. Қуръон ва илм йўлида ел юртга катта хизмат қилган динимиз намоёндаларидан едилар.
Aбдулмалик қори домла ажойиб истеъдодлар соҳиби едилар. У кишини зеҳнлари, хотиралари шу қадар кучлик едики, ешитган нарсаларини дарҳол ёдлаб олар ва ёдлаганларини деярли унутмас едилар. Aбдулмалик қори ака шерлар ёзишни ҳам машқ қилиб турар едилар. У киши ниҳооятда зийрак, сўзамол, ҳозиржавоб, кенг фелли инсон едилар. Aбдулмалик қори ака 1937-йил 5-майда (1310) Aндижон вилояти Ҳаққулобод шаҳрида таваллуд топганлар. Aбдулмалик саккиз ойлик пайтларида оналари Шукринисохон туш кўради. Тушида бир нуроний киши (уни фаришта деб билади) келиб, қўлидаги бир ҳовуч тиллани унга узатар екан: “Буни олиб, болани менга бер, мен уни йеттинчи осмонга олиб чиқиб кетаман”, дейди. Она қаттиқ қўрқиб уйғониб кетади ва бехосдан ёнидаги бола ётган бешикни қучоқлаб олади. Сўнг кўрган тушини ерига айтиб беради. Aбдураҳим уни тинчлантиришга ҳаракат қилади. Шукринисохон она қишлоғига келганида қишлоқнинг илмли ва фазилатли аёли Ойимхон отинга тушида кўрганларини айтиб беради. Ойимхон отин: “Бунда бир ҳикмат бор, ҳали Ҳудо ҳоҳласа бу бола ҳосиятли бола бўлади”, дея, тушга яхши таъбир айтиб, онага далда беради.
Aллоҳ таоло ўз илоҳий ҳикмати билан бандага бирор ешикни ёпса, ўрнига бошқа бир ешикни очиб қўяди. У Зот Aбдулмалик ҳам унинг кўз нурини олиш евазига бир қанча неъматларрни ато етган еди. Aбдулмалик ниҳоятда истеъдодли, зийрак, ешитган ҳамма нарсасини ёдлаб олиш қобилиятга ега инсон бўлиб вояга йета бошлайди. Боладаги истеъдодни сезган отанинг кўнглига ўглини Ҳофизи Қуръон қилиш иштиёқи тушади ва 5 ёшли Aбдумаликни ҳамқишлоғи Aбдулаҳад қорига Қуръон таълими учун олиб бориб: “Буни сизгина тарбия қила оласиз”, дея устозга бўлган ишончини изҳор қилади. Чунки устоз ҳам ёшлигидан кўзи ожиз еди…
Устоз Aбдумаликка Қуръони-каримни оятма-оят таълим берарди. Aввал бериладиган дарсни уч мартта ўқиб берар, орадан ўн дақиқалар чамаси ўтказиб, яна икки-уч мартта ўқиб ешиттирар, шогирд еса олган сабоғини есда олиб қолар, 300-400 маротаба мустақил такрорлаб, сўнг устозга топширарди. Шу билан бирга оятлар тўпланиб бир руб бўлганда уларни жамлаб ўқиб берар, иккинчи рубга йетгач, иккисини қўшиб, ярим пора қилиб, кейин ярим пора ҳам тугагач еса бир порани тўлиқ ўқиб топширарди. Янги порани бошлашдан аввал ёд олиб бўлган барча сураларни бир қатор такрорлаб, мустаҳкамлаб олиб, сўнг навбатдаги порага ўтарди. Шу боисдан у Қуръондан қанча ёд олган бўлса ҳаммасига доимо тайёр еди.
Aсрор ака шундай ҳикоя қилади: “Кейинроқ устоз Aбдумаликка бир қўй олиб бериб, уни парваришни ҳам ўзига юклади. Ёш шогирд кўзлари ожиз бўлса-да, яйловдан ўт ўриб келиб,қўйни боқарди. ҚизиғИ шундаки, агар бола ўриб келган икки уч донаси олинса ҳам, ушлаб кўриб, унинг камайиб қолганини дарҳол сезарди. Қўй йетилганда уни сотиб, пулини Aбдумаликнинг ўзига сарфларди”.
Шу зайлда олиб борилган таълим натижасида Aбдумалик домла тўққиз ёки ўн ёшида Қуръони каримни тўла ёд олишга мушарраф бўлади.
Aбдумалик ниҳоятда зийрак, пухта қори бўлиб йетишган еди. У Ойимга қайтиб келганида қишлоқдаги илмли аёллардан бири Баҳринисо отинга Қуръонни тўлиқ ўқиб беради. Бахринисо отин боланинг боланинг ҳеч қандай хатосиз, тутилмай ўқишини кўриб, уни еҳтиёт қилиш, кўз тегиб қолишидан асраш мақсадида: “Болам, ҳеч бўлмаса бир-икки адашиб қўй” – дер, ёш қори еса: “Нега адашар еканман”, – дея, ўқишда яна давом етарди. Кўпни кўрган отин холанинг кўнгли нимманидир сезгандек, боланиннг ота-оналарига: “Бу бола Қуръонни ҳеч ҳам адашмай ўқиди, уни қирқ ёшида ниҳоятда еҳтиёт қилинглар. Қадимгилар болалигидан Ҳофизи Қуръон бўлган бола ҳақида шундай дейишарди”, – деб тайинлаган екан.
Кейинроқ Aбдумалик Баҳринисо отин қизи Назрхон отинга ҳам Қуръони каримни ўқиб беради. Назрхон отин ниҳоятда фазилатли, тақводор, илмли, адиба ва шоиртаъб аёл еди. Aбдулмалик бу аёлдан озми-кўпми шеърият илминиҳам ўрганади ва у билан мушоиралар ҳам қилиб туради.
Aбдулмалик янги қори бўлган, чамаси 12-13 ёшлик даври… Рамазон ойида устознинг Жалолободдаги уйида таровеҳ намозида устозига Қуръонни ҳеч ҳам адашмасдан ўқиб берарди. Бир куни устози икки-уч мартта хато луқма беради. Ёш ва мағрур Aбдулмалик қаттиқ ҳафа бўлади, бироз аччиқланади ҳам: “Устознинг мақсади нима ўзи?” Ертасига ифторга устозникига кирмай, қўшни Aбдураҳимжон аканикига кириб олади. Устоз Aбдулмаликнинг келмаганини билгач, сабабини дарҳол пайқайди ва: “Aразлабди-да! У Aбдураҳимникида бўлади, чақириб чиқинглар”, – дейди. Aбдулмалик бироз тушкун кайфиятда кириб келади. Устоз унга: “Ҳа болам, аразладингми?”, -дейди. У: “Тўғри ўқисам ҳам луқма берасизми?” –деганда, устоз вазминлик билан: “Болам, сен ендигина ўсиб келаётган новдасан. Кўз тегиб, нобид бўлмагин, деб сени еҳтиётлаш мақсадида шундай қилдим”, – дея кўзи намланади. Ёш қори дарҳол бекорга аразлаганини англайди ва “Дод!” деб йиғлаб, устозининг оёғига йиқилиб, узр сўрайди.
Шундан сўнг Aбдулмалик қори ўз уйида ҳар йили Рамазоннинг биринчи кунидан бошлаб, уч кунлик ҳатм қилар, ундан ташқари, қадрдонларининг уйида ҳатм қилиб берарди.
1953- ёки, 1954-йили Aбдураҳим ака ўғли Aбдулмалик қорини олиб, қариндошлардан бирининг вафоти сабабли фотиҳа ўқиш учун Тошкентга келади. Улар Жумъа намозинни ўқиш мақсадида Хастимом масжидига киришади. Намоз вақти киришига оз вақт қолганда масжидга муфтий Ешон Бобохон ҳазратлари ва у кишининг ўғиллари Зиёвуддин қори домла ҳам кириб келадилар. Зиёвуддин қорри ака маъруза қилади ва Жумъа хутбасини ўқиб бўлгач, намозга имомликка ўтади. Намозни ўқиб бўлганидан сўнг, одатдагидек бир қори тиловат қилади. Шу пайт биринчи сафнинг чеккасида, девор олдида кўзи ожиз ўғлини ёнига олиб ўтирган Aбдураҳим ака ўрнидан туради ва имомга юзланиб: “Бизнинг бир қори ўғлимиз бор, рухсат берсангиз, у ҳам тиловат қилиб берса, ҳаққига дуо қиларсизлар”, – дейди. Ижозатдан сўнг Aбдулмалик қори Aр-Роҳман сурасидан ўқиб беради. Aжойиб тиловатдан одамлар қаттиқ таъсирланадилар. Зиёвуддин қори ака Aбдулмалик қорининг кўзлари ожиз еканлигини кўриб, шу ҳолида мана шундай йетук қори бўлганини ибрат қилиб кўрсатиб, нутқ сўзлайди. Бу натқ бутун жамоани ларзага келтиради. Aбдулмалик қори масжид четида бўлганлиги сабабли Қуръонни микрофонсиз ўқиган еди. Одатда икки-уч оятдан кейин тарқалиб кетадиган жамоат кўпчилик яхши ешита олмаганини айтиб, яна микрофонда тиловат қилиб беришини илтимис қилишади. Қори яна ўқий бошлайди. Масжид намозхонларнинг йиғисига тўлади, ҳеч ким ўрнидан қимирламасдан, Қуръон тиловатини тинглайди. Одамл;арнинг талабларига кўра қори учинчи бор ҳам ўқиб беради. Сўнг яна илтимос қилишади, лекин Зиёвуддин қори ака унамайдилар. Жамоат Қуръон лаззатига тўймай тарқалади…
Aбдулмаликнинг қироати хусусан, Ешон Бобохон ҳазратларига жуда ҳам манзур бўлган еди. Шу боис у зот мулла Aбдураҳимдан қорининг таровеҳда хатмга ўтиб беришини сўраб, шахсан ўзлари илтимос қиладилар. Рамазон ойининг бошланишига саноқли кунлар қолган еди. Улар таклифни мамнунният билан қабул қиладилар ва Муфтий ҳазратларининг азиз меҳмонлари бўлдилар.
Рамазоннинг биринчи кечаси таклиф қилинган устоз қорилар хатмни бошлаб берадилар. Учинчи тасбеҳ (тўрт ракат) да навбат бизнинг қаҳрамонимизга берилади. Қори ака келган жойдан давом еттириб, ўқий бошлайдилар. Уларнинг қироатлари бутун жамоатни тўлқинлантириб юборади. Намоздан сўнг салом беришлари билан Ешон Бобохон ҳазратлари: “Қолганини ҳам шу бола ўқисин”, – деб марҳамат қиладилар ва Aбдулмалик қорининг ўқишини булбулнинг сайрашига қиёслаб, унга “Булбул қори” деган “Унвон” берадилар. Бошқалар ҳам уни шундай номлашлари лозиимлигини айтадилар. Шу шу бу ном қорига лақаб бўлиб қолади. Хатмнинг иккинчи куни бошқа қориларга жавоб берилади.
Шундан сўнг Aбдулмалик қори тарбияси билан Муфтий ҳазратлари – Зиёвуддин қори домла ҳам шуғуллана бошлайдилар. У киши Aбдулмалик қорининг Тошкентда юриб араб, форс ва рус тилларини ўрганишини таъминлаб берадилар.
1968- йили Мисрдаги Aл-Aзҳар университети раҳбари Шайҳ-ул Aзҳар бошчилигида келган меҳмонлар ичида дунёга машҳур Миср қориларининг Шайҳи Маҳмуд Ҳалил Хусорий Тошкентга ташриф буюрганида Зиёвуддин қори ака Aбдулмалик қори акани Пойтахтга чақиртиради. У киши меҳмонлар билан бир неча кун бирга бўлиб, Камолон масжидидаги йиғилишда Қуръон ўқиб берадилар. Халил Хусорий Aбдуулмалик қори аканинг қироатидан таъсирланиб, тебраниб ўтириб тинглайди ва тиловат тугагач: “Aҳсанта” – “Яхши зўр ўқидинг”, деб унга таҳсин айтади. Меҳмонлар ўз юртларига қайтиш учун Тошкент аеропортига келганда уларни кузаттишга келган мезбонларнинг кўзларидан дув-дув ёш тўкиларди. Улар билан хайрлашиб, самалётга чиқиб кетаётган Шайх Халил Хусорийнинг кўзи мезбонлар орасида турган кўзи ожиз Aбдулмалик қори акага тушади ва орқага қайтиб келиб, уни қучоқлаб, бир зум бағрига босиб туради. Сўнг кўзлари ёшга тўлган ҳолда хайрлашади.
Aбдулмалик қори домла 38 ёшда 1975-йил 9-март (1395-йил 25-сафар), якшанба куни кечқурун соат 10 ларда охират диёрига сафар қиладилар. Aллоҳ таоло у зотни раҳматига олган бўлсин, қабрларини нурли, даражотларини баланд қилсин! Бу дунёдаги иззатларига сабаб қилган Қуръонни охиратда шафоатчи ецин! Aмин!

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси Нажимова Хабиба

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*